Суперортикон (супер... ва ортикон) — сезгирлиги юқори бўлган узатувчи телевизион трубка. Унда фотокатод ёруғ тасвирни электрон гасвирга ўзгартиради, бу тасвир икки томонли нишонга кўчирилади, бу ерда тасвир чикиш электр сигналлари (видеосигналлар)га айланади ва видеосигналлар кучайтирилади. С. телекўрсатувда ва студиядан ташқарида кўрсатувлар олиб бориш учун мўлжалланган кенг тарқалган узатувчи трубкалардан ҳисобланади.