Суръат (мусиқада) — мусиқа асари ижросининг тезлик даражаси. Одатда, асарнинг мазмуни ва умумий ҳарактерига боғлиқ ҳолда (муаллиф томонидан) белгиланади. Нота ёзувида ХВИИ асрдан италянса атамалар билан (лотин алифбосида) кўрсатила бошлаган. Асосий С.лар (тезланиш тартибида) ларго, ленто, адажио (секин С.лар), анданте, модерато (ўртача С.лар), аллегро, аллегретто, виво, престо (тез С.лар). Дастлаб, баъзи С.лар мусиқа асарларининг мазмунифодавийлигини билдирган (мас, аллегро — шўх, ларго — вазмин, виво — жонли ва ғ.к.), уларнинг айримлари ҳозиргача шу маънони сақлаган. Баъзан, С.лар барчага маълум жанрлар инъикоси сифатида ҳам кўрсатилади (мас, марш, валс, полка ва ҳоказо С.ида). Баъзан махсус номи бўлмаган, лекин айни шу С.даги песа ёки унинг мустақил қисмларининг номи бўлиб хизмат қилиши мумкин (мас, соната аллегроси). Аник, С. муайян вақт (одатда, бир дақиқа) давомида ижро этилаётган метр ғиссаларининг сони билан кўрсатилади. С.ни аниқўлчаш учун (мас, оғзаки анъанадаги мусиқа асарларини нотага олишда) метроном ишлатилади.