Сур — қизилга мойил, оч жигарранг , қоракўл тери тури. С. тери ранг-баранг товланади. Унинг гулини ҳосил қиладиган ҳар бир жун икки, уч ва ҳатто, тўрт тусда: таг қисми учига нисбатан қора ёки қорамтир, тўқ жигарранг; учи кумушеимон оқ, тилласимон сариқ ёки оч кўк, бронза, каҳрабо, гавҳар ва бошқа рангда бўлади. С терининг қора С. (жунининг таг қисми қора, учи кумушеимон; унча қадрланмайди); кумуш С. (жунининг таг қисми қора, учи кумушеимон оқиш ёки кумушеимон оч сариқ, жуда қадрланади); тилла С. (жунининг таг қисми қорақўнғир ёки жигарранг , учи эса тилласимон сариқ; яхши кадрланади); оч тилла С. (жунининг таг қисми оч жигарранг , учи оч тилла ранг , тилла С.га нисбатан паст кддрланади) ва бошқа турлари бор. Крракалпоғистон Республикаси, Кашқадарё, Навоий, Сурхондарё, Хоразм вилоятларидаги наелчилик хужаликларида сур қоракўл қўйларни чатиштириш йўли билан оқ олтин С, бронза С, оч пушти С, антика С, шамчироқ С, пўлат С. терилари етиштирилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Сур (тери)“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (С-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.