Фотиҳа сураси, Қур’они Каримнинг биринчи сураси

Сура (арабча: سورة‎‎ — тизма, қатор, қўрғон, манзил ва шараф маъносида) — фақат Қуръонга хос тушунча, унинг бўлимлари Сура дейилади, уни шартли равишда боб билан таққослаш мумкин. Ислом Уламолари истилоҳида эса, Сура — Қуръон оятларининг бошланиш ва тугаши белгиланган мустақил тоифасидир. Бошқача қилиб айтганда, Қуръон оятларининг қўрғон ила ўралгандек бир тоифасига сура, дейилади. Қуръон суралардан иборатдир, сура Қуръоннинг бир бўлаги бўлиб, уч ёки ундан кўп оятни ўз ичига олади.

Қуръонда 114 та сура бўлиб, улардан ҳар бирининг ўз номи бор. Баъзи сураларнинг исми суранинг аввалидаги сўздан олинган. Баъзилариники эса, ўша сурада зикри кўпроқ келган нарсаларнинг номига қўйилган. Қуръони каримдаги энг қисқа Сура Кавсар сураси бўлиб, уч оятдан, энг узун сура Бақара сураси бўлиб, 286 оятдан иборатдир. Қуръон суралари икки қисмга бўлинади: 1. Ҳижратдан олдин тушган суралар — „Макка суралари“ ((ёки Маккий суралар) Маккада тушган) дейилади. 2. Ҳижратдан кейин тушган суралар — „Мадина суралари“ ((ёки Маданий суралар) Мадинада тушган) дейилади.

Манбалар