Сурабая — Индонезиядаги шаҳар. Шарқий Ява провинсиясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 2,7 млн. киши (1990-йиллар ўрталари). Транспорт йўллари тугуни (Мадура оролга паром қатнайди). КалиМаc дарёси қуйилиш еридаги порт. Машинасозлик (кемасозлик, тайёр қисмлардан автомобил йиғиш, электротехника), нефт кимёси, ойнашиша, семент, енгил саноат корхоналари бор. Бадиий буюмлар ("батик" матоси тўқиш, ёғоч ўймакорлиги ва бошқалар) тайёрланади. университет, музей бор.