Сурами тизмаси, Лихитизмаси, Месхи тизмаси — Грузиядаги тоғ тизмаси. Катта Кавказ билан Кичик Кавказни бирлаштиради. Колхида паеттекислигини Кура ботиғидан ажратиб туради. Энг баланд жойи 1926 м. Энг паст довони — Сурами (949 м). Сурами довонида туннел орқали темир йўл ўтказилган. Ён бағирлари кенг баргли ўрмонлар билан қопланган.