Сурая Пакзад (1975-йил, Афғонистон) — афғонистонлик аёллари ҳуқуқлари ҳимоячиси[1].

Сурая Пакзад
Таваллуди 1975-йил
Фуқаролиги Afgʻoniston bayrogʻi Афғонистон
Касби аёллар ҳуқуқлари ҳимоячиси

Таржимайи ҳоли

Сурая Пакзад 1975-йил Афғонистонда туғилган. 1998-йилда Сурая қизларга ўқишни ўргатадиган „Аёллар овози“ (инглизча: „Воиcе оф Wомен“) ташкилотига асос солган, ҳозирда ташкилот аёлларга бошпана, маслаҳат бериш ва иш ўргатиш билан ҳам шуғулланади[2][3]. Ташкилот 2001-йилгача Толибон туфайли яширин равишда фаолият олиб борган[2][3][4]. Толибоннинг олиб борган сиёсати туфайли ташкилотда ўқишни ўргатаётган қизлар қўлга тушишдан қўрқиб, икки маротаба китобларини ёқиб юборишга мажбур бўлишган[5]. 2001-йилда „Аёллар овози“ ташкилоти расмий равишда нодавлат нотижорат ташкилот деб эълон қилинган ва 2002-йилда Афғонистон ҳукуматида томонидан расман рўйхатдан ўтказилган[2]. Шунингдек, Сурая бошчилигида ташкилот Афғонистон конституциясини ишлаб чиқишга ёрдам берган[2]. Пакзад 2008-йилда АҚШ давлат котиби томонидан „Жасорати учун“ халқаро аёллар мукофоти ва Афғонистон президенти томонида „Малали медали“ билан тақдирланган[1][3]. Сурая 2009-йилда „Тиме 100“ рўйхатига киритилган[6]. 2010-йилда Пенсилвания университетининг фахрий доктор унвонини ва Бурлингтон округи коллежида фахрий санъат доктори унвонини олган, шунингдек, „Cлинтон Глобал Cитизен Аwардс“ мукофоти билан тақдирланган[7]. 2011-йилда Неwсwеэк Сураяни дунёни лол қолдирган 150 аёлдан бири деб эълон қилади[8]. 2012-йилда Пакзад Германиядаги Австрия аёллар етакчилик жамғармаси томонидан „Йилнинг етакчи аёли“ мукофоти билан тақдирланган[7].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Интернатионал Wомен оф Cоураге Аwард Cеремонй: 2008“. 2001-2009.стате.гов (2008-йил 10-март).
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 „Яҳоо!“. www.политиcсдаилй.cом.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 „Сурая Пакзад | WИСЕ Муслим Wомен“. 2016-йил 10-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 28-март.
  4. ↑ Ҳилл, Эван „Интервиэw: Сурая Пакзад“. www.алжазеэра.cом.
  5. ↑ Жордан, Марй „Тwо Афгҳан wомен амонг реcипиэнц оф неw Wомен, Поwер анд Пеаcе Аwардс“ (2009-йил 13-ноябр).
  6. ↑ Ҳоссеини, Кҳалед (30 Април 2009). „Тҳе 2009 ТИМЕ 100 - ТИМЕ“. Тиме — cонтент.тиме.cом.
  7. ↑ 7,0 7,1 „Воиcе оф Wомен Организатион - Ҳоме“. вwо.орг.аф. 2020-йил 1-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 28-март.
  8. ↑ „Элевен У.С. Департмент оф Стате Интернатионал Эхчанге Алумнаэ Амонг НЕWСWЕЭК'с "150 Wомен Wҳо Шаке тҳе Wорлд"“.