Surayyo Negmatova
Сурайё Тешаевна Негматова (1973-йил 29-март, Шаҳрисабз тумани, Қашқадарё вилояти, Ўзбекистон ССР) — ўзбекистонлик олима, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
| Сурайё Тешаевна Негматова | |
|---|---|
| Таваллуди |
1973-йил 29-март Шаҳрисабз тумани, Қашқадарё вилояти, Ўзбекистон ССР |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | биолог |
| Соҳаси | қишлоқ хўжалиги |
| Таълими | Қарши давлат университети |
| Илмий даражаси | қишлоқ хўжалиги фанлари доктори |
Биографияси
Сурайё Негматова 1973-йил 29-мартда Шаҳрисабз туманидаги Мўминобод қишлоғида туғилган[1]. 1990—1996-йилларда Қарши давлат университети биология факултетида таҳсил олган. 1997—2000-йиллардада Шаҳрисабз тумани 75-мактабда биология фани ўқитувчиси, 2000—2001-йилларда Шаҳрисабз тумани Улуғбек номли биолабораторияда агрономи, 2002—2009-йилларда Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти аспиранти бўлган. 2011-йилдан Ўзбекистон пахтачилик илмий тадқиқот институти „Алмашлаб экиш ва ғўза вилтига қарши кураш“ бўлимига илмий ходими, кейинчалик „Алмашлаб экиш ва ғўза вилтига қарши кураш чоралари“ лабораторияси мудири вазифасида фаолият юритмоқда[1].
Илмий фаолияти
2012-йилда Пахтачилик илмий-тадқиқот институтида „Турли муддатларда ва меъёрларда анғизга экилган мошнинг ўсиши, ривожланиши, ҳосилдорлиги“ мавзусида номзодлик, 2018-йилда „Тақирсимон ва типик бўз тупроқлар шароитида ғўза ҳосилдорлигини оширишда унинг қатор ораларига ишлов бериш технологиясини такомиллаштириш“ (Қашқадарё ва Тошкент вилоятлари мисолида) мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. 100 дан ортиқ илмий мақолалар, 12 та ишлаб чиқаришга оид тавсиялар ва 5 та монография муаллифи[1].