Surayyo Rahmonova
Сурайё Маҳмудовна Раҳмонова (1978-йилда туғилган) – ўзбекистонлик сиёсатчи, ҳуқуқшунос. Доцент (2015), юридик фанлар доктори (2018)[1].
| Сурайё Раҳмонова | |
|---|---|
| Таваллуди |
1978-йил |
| Фуқаролиги |
|
| Таълими | Тошкент давлат юридик университети |
| Касби | Ҳуқуқшунос |
Биографияси
Сурайё Раҳмонова 1978-йилда Тошкент шаҳрида туғилган. У 2000-йилда Тошкент давлат юридик университетини тамомлаб, бакалавр даражасини олган[2]. 2002-йилда эса худди шу университетнинг магистратура босқичини тугатган. 2015-йилда доцент, 2018-йилда эса юридик фанлар доктори даражаларига эришган[3].
Раҳмонова 2013—2014-йиллар давомида Тошкент давлат юридик университетининг Жиноят-процессуал ҳуқуқи кафедрасида ўқитувчи бўлиб ишлаган. 2014—2015-йилларда кафедра доценти бўлган. 2015—2017-йилларда Ҳуқуқий тадқиқотлар маркази мудири, 2017—2018-йилларда эса марказнинг катта илмий ходими сифатида фаолият юритган. 2019-йилнинг 4-июлидан 2023-йилнинг 10-октябригача Давлат бошқаруви органлари ахборот хизматлари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган[4]. 2023-йил 10-октябрда эса Алия Юнусованинг ўрнига Ўзбекистон болалар омбудсмани лавозимига сайлаган[5][6].
Манбалар
- ↑ „“Адвокат фаолиятининг дахлсизлиги ва ҳимояси Конституция даражасида та’минланади” – эксперт“. www.кун.уз. Қаралди: 4-ноябр 2024-йил.
- ↑ „Сурайё Раҳмонова болалар омбудсмани этиб сайланди“. www.газета.уз. Қаралди: 4-ноябр 2024-йил.
- ↑ „Сурайё Раҳмонова Болалар омбудсмани лавозимига сайланди“. www.кун.уз. Қаралди: 4-ноябр 2024-йил.
- ↑ „Сурайё Раҳмонова АОКАда бўлим бошлиғи бўлди“. Газета.уз. Қаралди: 10-октабр 2023-йил.
- ↑ „Сурайё Раҳмоновани муҳим лавозимга сайлаш бўйича қарор қабул қилинди“. www.хабар.уз. Қаралди: 4-ноябр 2024-йил.
- ↑ „Сурайё Раҳмонова Болалар омбудсмани лавозимига сайланди“. www.аниқ.уз. Қаралди: 4-ноябр 2024-йил.