Сурдопедагогика (лот. сурдус кар ва педагогика) – дефектология тармоғи; кар ёки заиф эшитувчи болаларни махсус ўқитиш ва тарбиялаш масалаларини ишлаб чиқади. С. га кар ёки заиф эшитувчи болаларни ўқитиш назарияси тарихи, кар ва заиф эшитувчи болаларнинг психологик ривожланиш, ўқув фанларини ўқитиш, талаффузни ўргатиш ва „лаб билан ўқиш“, меҳнатга ўргатиш, тарбиявий ишлар методикалари киради. С. кар ёки заиф эшитувчи болаларнинг ривожланиш хусусиятларини ўрганиб, махсус ўқувтарбия жараёни тузилишининг асосларини, махсус ўқувтарбия муассасаларини ташкил этиш тартибкридаларини ишлаб чиқади. Фан асосларини ўрганиш билан заиф эшитувчи болаларда оғзаки нутқ шаклланиб боради. Заиф эшитувчиларга оғзаки нутқни ўргатиш учун сўзлар талаффуз қилинганда нутқ органларининг ҳаракати кўрсатилади. Шу ҳаракатларга қараб заиф эшитувчилар товуш ва сўзларни ажратиб олишга, яъни „лабга қараб ўқишга“ ўрганади. Нутқ ҳаракатларини такрорлашга ўрганган заиф эшитувчилар гапириш имкониятига эга бўладилар. Шунингдек, карлар махсус ўқув алифбоси – дактилологиясан фойдаланиб гапиришлари ҳам мумкин. Махсус таълим шароитида ўқувчиларда и. ч. фаолиятининг малака ва кўникмалари ғосил қилинади ва нормал ҳаётга тайёрланади. С. отоларингология, акустика, логопедия, умумий педагогика, тилшунослик, психология, физиология билан узвий боғлиқ. С. бўйича илмий тадқиқотлар Ўзбекистонда Тошкент педагогика университетининг дефектология фтида олиб борилади.