Suren Bogdasarov
Сурен Петросович Богдасаров (1920- йил 10-май, Тошкент - 2009-йил 13-сентабр, Москва) — совет оғир атлетикачиси ва мураббийи, СССР чемпионатининг бронза медали совриндори (1947). СССР спорт устаси. СССРда хизмат кўрсатган мураббий (1957). Қизил Юлдуз ордени соҳиби.
| Сурен Богдасаров | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлари | |
| Жинси | эркак |
| Таваллуд пайтидаги исми | Сурен Петросович Богдасаров |
| Фуқаролиги |
|
| Таваллуд санаси |
10-май 1920-йил Ўзбекистон |
| Вафот санаси | 13-сентябр 2009-йил |
| Спорт | |
| Қайси спорт | Ўғир атлетика |
| Медаллар | |
|
СССР хизмат кўрсатган мураббий СССР спорт устаси | |
Биографияси
Сурен Богдасаров 1920-йил 10-майда Тошкентда туғилган. У 13 ёшида оғир атлетика билан шуғуллана бошлаган. 1947-йилда энгил вазн тоифасида (67,5 кг гача) СССР чемпионатининг бронза медали совриндори бўлди.
1954-йилда у Москвага кўчиб ўтади ва у ерда Армия марказий спорт клубида (CСКА) мураббийлик фаолиятини бошлайди. 1956—1966-йилларда СССР терма жамоаси мураббийлар штабида фаолият юритган. Сурен Богдасаров кўплаб шогирдларни етиштирди, улар орасида Юрий Власов энг машҳур шогирларидан бири бўлиб,1960-йилги Рим Олимпия ўйинлари чемпионлигини қўлга киритти, шунингдек Юрий Власов кўп карра жаҳон ва Европа чемпиони эди.
Кейинчалик Сурен Богдасаров спортдаги натрижалари ва тажрибаларини тарғиб қилиш мақсадида журналистик ва ёзувчик фаолияти билан машҳур бўлди. Кўп йиллар давомида у „Жисмоний маданият ва спорт“ журналида муаллифлик рукнини остида материаллар тайёрлаб ушбу рукнни бошқарган, унда у соғлом турмуш тарзини тарғиб қилган ва жисмоний кучни ривожлантириш учун ишлаб чиққан машқлар тўпламини тавсия қилган[1]. 2003-йилда унинг автобиографик „Эски мураббийнинг эслатмалари“[2] китоби нашр этилган.
Сурен Богдасаров 2009-йил 13-сентябрда Москвада вафот этди.
Манбалар
- ↑ „Сурен Богдасаров возобновляет свои уроки“. 4-март 2016-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26-сентабр 2015-йил.
- ↑ „Отрывки из книги «Записки старого тренера» (часть вторая)“. 2016-йил 26-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26-сентабр 2015-йил.
Ҳаволалар
- Богдасаров С.П. Эски мураббийнинг эслатмалари. - М.: Арбат-Информ, 2003. - 223 б. — ИСБН 5-89105-026-9
- Чидловски.нет сайтидаги профил(ингл.) )
- С.П хотирасига. Богдасарова (1920—2009)