Суренота — Ғарбий Тяншан тоғ системасига кирадиган тизма. Тошкент вилоятининг шимоли-шарқида. Оқсоқотасой билан Паркенцойнинг сувайирғичи. Ўртача баландлиги 1800 м, уз. 13 км. Алп бурмаланишида палахсаланиб кўтарилган. Палеозойнинг гранит, порфирит, оҳактошларидан тузилган. Ёзи илиқ, июлнинг ўртача температураси 23°— 26°, январники —Г, —3°. Йиллик ёғин 600-800 мм. Тизма ён бағирларидан бир қанча сойлар оқиб тушади. 1300 м баландликкача эфемерлар усади, юқорирокда (1300-2000 м) сийрак арчазорлар учрайди. Тизманинг юқори қисми алп ўтлокларидан иборат. С. ён бағирлари ёзги яйлов. Тоғ этакларидан темир рудаси кони топилган.