Сурепица, дала карами (Брассиcа cампестрис) — карамгулдошлар оиласи карам туркумига мансуб бир йиллик ўцимон ўсимликлар тури; мойли экин. Шимолий ярим шарнинг мўътадил иқлимли минтақаларида, шунингдек, Россиянинг жанубида бегона ўт тарзида учрайди. С. Эрон, Афғонистон, Ҳиндистон ва Хитойда, Ғарбий Европа мамлакатлари, қисман Ўрта Осиёда мой олиш ҳамда ем-хашак учун экилади. Кузги ва баҳорги шакллари бор. Пояси тик усади, бал. 20—100 см гача, яхши шохланади, пастки қисми тукли. Пастки барглари бандли, чўзинчоқ. Гултўплами узун шингил, сариқ. Меваси қўзоқ, уз. 3—5 см. 1000 та уруғи вазни 1.4—2,6 г.

Уруғи таркибида 38—50% мой бўлиб, совун ишлаб чиқариш., озиқовқат саноатида, алиф ва бўёқлар олишда ишлатилади. Кунжараси ва кўкати чорва молларига яхши озуқа ҳисобланади.

Зараркунандалари: бургалар, баргхўр, кана, шира, тунламлар, крракуя.

Касалл иклари: илдиз чириши, бактериоз ва бошқа

Ҳалима Отабоева.