Сургун — жиноий жазо тури; маҳкумни муайян бошқа бир жойда яшаш учун мажбурий равишда кўчириш. Собиқ шўролар даврида С. қилиш инсон ҳуқуқларини поймол этишнинг ўзига хос усулларидан бири бўлган. С. асосий жазо сифатида ҳам, қўшимча жазо сифатида ҳам 2 йилдан 5 йилгача бўлган муддатга тайинланиши мумкин эди. Меҳнатга лаёқатли маҳкум С. муддатини, албатта, меҳнат қилиш билан бирга ўтаган. Қатағонлар даврида қанчаданқанча бегуноҳ одамлар, сиёсат, фан, маданият арбоблари совуқ юртларга "халқ душмани" деган тамға билан С. қилинган. Репрессиям учраб, С. қилинган минглаб юртдошларимиз Ўзбекистон ўз мустақиллигини қўлга киритиши шарофати билан, Президентнинг саъйҳаракатлари туфайли окданди.

Ўзбекистон Республикасининг ЖК (1994-йил 22 сентабр)даги жазо тизимида С. шахснинг шаъни, қадрқиммати топталишига олиб келадиган жазо тури бўлгани учун ўз ифодасини топмаган.