Герб

Сургут — Россия Федерацияси Ханти-Мансилар мухтор округидаги шаҳар (1965-йилдан). 1975-йилда Тюмен ш. билан темир йўл орқали боғланган. Об дарёсининг ўнг соҳилидаги порт. Аҳолиси 420 минг киши (2024). С. 1593-йил Остяк қалъаси ўрнида острог сифатида барпо қилинган. Шаҳар номи унга яқин бўлган Об дарёсининг тармоқчаси номидан олинган. С. Сибирни руслар томонидан мустамлакага айлантиришда таянч маркази бўлган. 1782-йилдан Тоболск наместничествосидаги шаҳар. 1804—67 йилларда шаҳар мақомида бўлмаган. 1868-йилдан Тоболск губерняси, 1898-йилдан уезди маркази. 1920й.лар бошида аҳолиси камлиги боис шаҳарчага айлантирилган. 1930-йилдан Тюмен вилояти таркибидаги ХантиМансилар миллий округида. 1950—60й.ларда нефт ва газ конларининг очилиши муносабати билан С. тез ривожлана бошлади. 1965-йилда шаҳар мақомини олди. Нефт қазиб олиш саноатининг йирик маркази. Газни қайта ишлаш, ёғочсозлик, озиқовқат саноатлари ривожланган. Уйжой қурилиш, балиқни қайта ишлаш ктлари бор. Олий ўқув юрти, ўрта махсус билим юртлари, ўлкашунослик музейи мавжуд.