Surinamda Islom

Суринамда исломга бу мамлакат аҳолисининг тахминан 13,9 фоизи эътиқод қилади.

Тарихи
Афсонага кўра, Суринамдаги биринчи мусулмонлар ХВИ асрда европалик мустамлакачилар томонидан олиб келинган африкалик қуллар бўлиб, улар кейинчалик насронийликни қабул қилганлар. Бироқ, Суринамда мусулмонларнинг пайдо бўлиши ҳақида аниқ фактга кўра 1873-йилда ислом кириб келган. Булар Ҳиндистон, Покистон ва Афғонистондан Суринамга ишлаш учун таклиф қилинган ёлланма ишчилар эди. 1890-йилда Ява оролидан Индонезия мусулмонларининг кўчиши бошланди. Афро-мусулмонлар жамоаси ҳам вужудга келди ва ривожланди. ХХ асрда Яқин Шарқдан Суринамга асосан Сурия, Ливан ва Фаластиндан кўчиб келган оз сонли муҳожирлар пайдо бўлди[1].
Рақамлар
Мусулмонлар Суринамдаги учинчи йирик диний гуруҳдир. 2012-йилги расмий маълумотларга кўра, Суринам мусулмонлари мамлакат умумий аҳолисининг қарийб 13,9 фоизини ташкил қилади, бу Жанубий Америка қитъасидаги мусулмонларнинг энг юқори кўрсаткичидир. Шунга ўхшаш рақам Пеw Ресеарч Cентер ҳисоботида ҳам келтирилган[2]. Осиё мусулмонларининг кўпчилиги ҳанафий мазҳабидаги суннийлар, шунингдек, оз сонли шиа ва аҳмадийлар ҳам бор. Суринамдаги Аҳмадия жамоати Кеизерстраат[3][4] масжидига эгалик қилади.
Суринам мусулмонлари фаол фуқаролик позициясини эгаллайдилар, улар Суринам ислом уюшмасини туздилар, мусулмонлар Суринамнинг прогрессив ислоҳотлар партияси[5] каби бир қатор сиёсий партияларда ҳам вакиллик қиладилар.
| Йил [6] | Суринам (аҳолиси) | Мусулмон аҳоли | Улуш (%) |
|---|---|---|---|
| 1964 | 324,893 | 63,809 | 19.6 % |
| 1971 | 379,607 | 74,170 | 19.5 % |
| 1980 | 355,240 | 69,713 | 19.6 % |
| 2004 | 492,829 | 66,307 | 13.5 % |
| 2012 | 541,638 | 75,053 | 13.9 % |
Қизиқарли фактлар
Фақат Суринам (1996-йилдан) ва Гаяна (1998-йилдан) Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар бўлган Америкадан иккита давлатдир[7].
Суринамда тузилган биринчи партия 1946-йилда тузилган Мусулмонлар партияси эди. 1949-йилда бошқа икки партия билан бирлашиб, улар Суринамнинг прогрессив ислоҳотлар партиясини туздилар[8].
Машҳур мусулмонлар
- Рашиэд Доэкҳи, сиёсатчи
- Паул Сомоҳарджо, сиёсатчи
Манбалар
- ↑ „Тҳе Афгҳан Муслимс оф Гуяна анд Суринаме“. www.гуяна.орг.
- ↑ „Тҳе Футуре оф тҳе Глобал Муслим Популатион“ (эн). Пеw Ресеарч Cентер (2011-йил 1-январ). 2014-йил 11-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 19-июл.
- ↑ „Опенинг оф Cанжиэ Мосқуэ ин Гуяна -- Тҳе Cанефиэлд Аҳмадийя Cултуре Cентре Мосқуэ Опенс“. www.ааиил.орг. 2011-йил 11-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 19-июл.
- ↑ „Москеэ [Х 1984, Кеизерстраат 88“] (нл). 2017-йил 10-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 10-август.
- ↑ „ВҲП Недерланд“. www.вҳп-сн.эу. 2017-йил 11-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 19-июл.
- ↑ Муслим Популатион ин тҳе Америcас: 1950 — 2020 [1] (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-07-03 санасида архивланган) паге 7
- ↑ „Органисатион оф Исламиc Cооператион“. www.оиc-оcи.орг. 2017-йил 9-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 19-июл.
- ↑ Э.Г. Гонеш, Жагернатҳ Лачмон Верброэдерингсполитиэк ин Суринаме, 2015 ЛМ Публишерс, Утречт. .