Surishtiruv
Суриштирув (ЎзРда) - жиноят ишларини тергов қилишнинг дастлабки даври. С. милиция, ҳарбий қисмлар, миллий хавфсизлик ва давлат божхона хизмати, чегарани қўриклаш органлари кабилар томонидан олиб борилади. Уларнинг процессуал фаолияти устидан прокурор назорати ўрнатилган (ЖПК, 38—39моддалар). С. жиноятларнинг олдини олиш, содир этилганига оид далиллар туплаш, айбли шахсларни қидириб топиш ва ушлаш, жиноят натижасида етказилган моддий зиённи таъминлашга қаратилган. С. кечиктириб бўлмайдиган тергов ҳаракатлари ва тезкор қидирув чораларидан иборат. С. жиноят иши қўзғатилганидан бошлаб 10 кунгача олиб борилади ва ишни терговчига юбориш билан тугалланади. С.чи иш бўйича терговчининг топширикларини бажариши шарт (ЖПК, 339—343моддалар).
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |