Сурийлар, Сур — Шимолий Ҳиндистонда ҳукмронлик қилган сулола (ХВИ аср). Ҳиндистоннинг Биҳар вилоятидаги афғонларнинг сур қабиласидан чиққан Фарид (кейинчалик Шершоҳ номини олган) томонидан асос солинган. Шершоҳ Бобуртт ўғли Ҳумоюнни енгиб, уни Ҳиндистонни тарк этишга мажбур қилган (1540). Натижада Ҳинд дарёсидан Бенгалиягача бўлган ҳудуд сурийларга тобе бўлган. Шершоҳнинг вориси Исломшоҳ вафоти (1554) дан сўнг сурийларнинг Деҳлидаги тахтига ўз даъвогарларини ўтказишда афғон заминдорлари ўртасида ўзаро низолар кучайган. Бундай вазиятдан фойдаланган Ҳумоюн Шершоҳ ворисларидан бирининг қушинини Сарҳиндда енгиб (1555), Ҳиндистонда бобурийлар ҳокимиятини тиклаган.