Surma
| Сурма(Сб) | |
|---|---|
| Атом рақами | 51 |
| Кўриниши | Оқ-кумуш рангли қаттиқ, мўрт нимметалл |
| Атом хоссаси | |
| Атом массаси (моляр массаси) |
121.760 м. а. б. (г/мол) |
| Атом радиуси | 159 пм |
| Ионлашиш энергияси (биринчи электрон) |
833.3(8.64) кЖ/мол (эВ) |
| Электрон конфигурацияси | [Кр] 4д10 5с2 5п3 |
| Кимёвий хоссалари | |
| Ковалентлик радиуси | 140 пм |
| Ион радиуси | (+6э)62 (-3э)245 пм |
| Электрманфийлик (полинг бўйича) |
2.05 |
| Электрод потенсиали | 0 |
| Оксидланиш даражаси | 5, 3, −2 |
| Термодинамик хоссалари | |
| Зичлик | 6.691 г/см³ |
| Солиштирма иссиқлик сиғими | 0.205 Ж/(К·мол) |
| Иссиқлик ўтказувчанлик | 24.43 Вт/(м·К) |
| Эриш ҳарорати | 903.9 К |
| Эриш иссиқлиги | 20.08 кЖ/мол |
| Қайнаш ҳарорати | 1908 К |
| Қайнаш иссиқлиги | 195.2 кЖ/мол |
| Моляр ҳажм | 18.4 см³/мол |
| Кристалл панжараси | |
| Панжара тузилиши | тригонал |
| Панжара даври | 4.510 Å |
| Панжара/атом нисбати | н/а |
| Дебе ҳарорати | 200.00 К |
| 51 | Сурма
|
Сб | |
| 4д105с25п3 | |
Сурма (туркча вггпе, лот. Стибиум), Сб – Менделеев даврий системасининг В гуруҳига мансуб кимёвий элемент. Тартиб рақами 51, атом массаси 121,25. Табиий Сурма 2 та баркарор изотопдан иборат. 121Сб (57,25%) ва 124Сб(42,75%). Сурманинг сунъий изотопларидан муҳимлари 122Сб, л23Сб ва 125Сб[1].
Сурма жуда қадимдан маълум. Шарқ мамлакатларида милоддан 3000-йил аввал Сурмадан турли идишлар ясашган. Қад. Мисрда мил. ав. ХИХ асрда сурма ялтироғи (табиий) местен ёки стем номи билан қошни бўяшда қўлланган. Сурма Ер пўстининг масса жиҳатидан 4•10–⁵% ини ташкил қилади. Сурма кристалл ва аморф шаклларда бўлади. Кристалл ҳолдаги Сурма оддий шароитда барқарор бўлиб, кумуш каби оқ, ялтироқ, мўрт металл. Суюқланиш температураси 630,5°, қайнаш температураси 1640Қ5°, зичлиги 6,69 г/см³. Бирикмаларда Қ5, Қ3 ва —3 валентли. Сурма ҳавода қиздирилса, амфотер Сурма(ИИИ)оксид Сб2О3 га айланади. Сурманинг кислотали хоссаларини намоён қиладиган оксиди – Сб2О5 (антимонат ангидрид) ҳам маълум[2].
Сурма техникада қотишма ва бирикмалар (200 дан ортиқ қотишма таркибига қўшилади) ҳолида кўп ишлатилади, чунки Сурма қўшилган металлнинг қаттиқлиги ортади, қийин оксидланади. Сб қотишмаларидан муҳимлари – қаттиқ қўрғошин „гартблей“, босмахона қотишмалари, баббитлар. Сурманинг алюминий, галлий, индий билан ҳосил қилган қотишмалари яримўтказгичлар ишлаб чиқариш.да қўлланади. Ўсимликларда (100 г қуруқ модда ҳисобида) 0,06 мг, денгиз ҳайвонларида 0,02 мг, қуруқликда яшайдиган ҳайвонларда 0,0006 мг С бўлади. Сурма одам ва ҳайвон организмига нафас йўллари ёки меъдаичак орқали киради. Сурманинг биологик аҳамияти тўлиқ ўрганилган эмас. Тиббиётда Сурма лейшманиоз ва баъзи гелминтоз (мас, шистосоматоз)ни даволашда қўлланади. Сурма ва унинг қотишмалари заҳарли. Сб дан кучли заҳарланганда юқори нафас йўлларининг шиллиқ пардалари, кўз ва тери зарарланади. Сб дан заҳарланишдан сақланиш учун Сб ишлаб чиқариш жараёнлари механизациялаштирилиши, бино яхши шамоллатилиши лозим.
Сурма бирикмалари. Сурма водород билан рангсиз, бадбўй, ўта заҳарли газ – Сурма гидрид СбҲ2 (стибин) ҳосил қилади. Суюқланиш температураси – 88,5°, қайнаш температураси 17°, зичлиги 2,2 г/см³ (— 17° да, суток, ҳолатда). Сурма қотишмаларига (рухли ёки магнийли) суюлтирилган кислоталар таъсир эттириб ёки Сб2О5 ни юқори босим остида атомар водород билан кайтариб олинади. гача қиздирилса ўзидан олтингугурт чиқариб, Сб2С, га айланади. Резина саноатида каучукни вулканизация қилишда ишлатилади.
Адабиётлар
- Парпиев Сурма Сурма, Муфтахов Сурма Сурма, Раҳимов СурмаСурма, Анорганик кимё, Сурма, 2003; Ахмеров Сурма, Жалилов Сурма, Сайфутдинов Сурма, Умумий ва анорганик кимё, Сурма, 2003.
Манбалар
- ↑ Жоҳн Р, Атомиc Wеигҳц: Антимонй[сайт ишламайди]
- ↑ Ашчеулов, А. А.; Манйк, О. Н.; Манйк, Т. О.; Маренкин, С. Ф.; Билйнский-Слотйло, В. Р. Аспеcц оф тҳе Чемиcал Бондинг ин Антимонй, Инорганиc Материалс
Сурма – унсурлар даврий жадвалининг 51 унсури, нимметалл.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Кимёга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |