Сурма рудалари — таркибидаги сурма саноатда фойдаланиш учун техник томондан қулай ва иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлган бирикма ва консентрацияларда мавжуд табиий минерал ҳосилалар. Сурма Та, Пт, Ви, Аг, Ин, Се элементлари каби Ер пўстида кам учрайди. Табиатда сурманинг сулфиди — антимонит (Сб2С3) анча кенг тарқалган, унда 71,4% сурма бор. Сурма рудалари баъзан Сб, Cу, Ҳг, Пб, Фе нинг мураккаб сулфидлари (бартерит, жемсонит, тетраэдрит, ливингстонит ва бошқалар), шунингдек, сурма оксидлари (сенармонтит, сервантит, стибиконит ва бошқалар), оксихлоридли (надорит ва бошқалар) сурма бирикмаларидан иборат. Қатламли руда таналарида сурма миқдори: 1 — 10%, томирсимон руда жинсларида 3—50% (ўртача 5—20%) энг ками 1,5— 2% ни ташкил қилади. Сурма рудалари тоғ жинсларидаги дарзликларни паст трали гидротермал эритмалар билан тўлдирилиши ҳамда уларни сурма минераллари билан ўрин алмашишидан ҳосил бўлади. Сурма рудалари саноат конларининг асосий массаси генетик жиҳатдан гидротермал гурухнинг плутогенли (таркибида сурма бўлган полисулфид рудалар ва комплекслилар кўп), телетермал (монометалл антимонитли рудалар) ва вулканогенли (оксидли, оксихлоридли рудалар) синфларига мансуб. Сурма рудалари конларининг кўпчилиги телетермал генезисга эга. Саноатда бундай конларнинг, асосан, 2 тури сланецлар остидаги оҳактошларнинг кремнезем ва сурма бирикмалари билан метасоматик ўрин алмашиши натижасида ҳосил бўлган мустаҳкам катламсимон уюмлардаги қатламли тана, линза, уялар ва штокверклардан (Қадамжой,Тераксой, Жижикрут — Ўрта Осиё; Сикуаншан — Хитой) ҳамда гидротермал ўзгаришларга учраган сланецларда томирсимон ёки ўзаро кесишган кварсантимонит таркибли руда таналаридан (Раздоле, Сарилах) фойдаланилади. Ушбу тур Ср., асосан, юқори сифатли кварсантимонит таркибли монометалл рудалар бўлиб, бу полисулфид комплексли рудалар баъзан ўзида флюорит аралашмаси ва Ҳг, Аи, Аг, Си, Пб, Зн, W, Сн, Ас минералларни мужассам қилади. Ср. конлари, асосан, ёпиқ — ер ости усулида қазиб олинади. Томирли конлардаги штуфли бой рудалар бойитишни талаб қилмайди, бир оз камбағалроқ рудалар гравитационфлотацион усулида сурманинг 30—55%ли консентрациясини олиш билан бойитилади. Табиатда Ср. комплексполисулфид таркибда учрайдиган кон тури кўп; булар қаторига мисникелсурмали Садбери (Канада), Норилск (Россия); сурмаволфрамли Таоан, Воси (Хитой); сурмасимобмаргимушли Ҳайдаркон (Қирғизистон), сурмаолтинкумушли Гравелот (ЖАР), Саншайн (АҚСҲ) ва бошқа Дунёдаги энг йирик сурма конлари сифатида Таоан, Воси, Сикуаншан (Хитой), Қадамжой (Қирғизистон), Жижикрут (Тожикистон), Сарилах, Раздоле (Россия), Ҳаммимат (Жазоир), Сенатор (Туркия), Чуркини (Боливия)ларни қайд қилиш мумкин. Ўзбекистонда эса, фақат ғарбий ҳудудлардаги баъзи олтин конларида (Калтасой, Кўкпатос) Сурма рудалари кам учрайди. Кушон подшолиги даврида (1—4 а.лар) Марказий Қизилқумдаги конлардан қазиб олиб қайта ишланган сурманинг бошқа металлар билан кртишмалари кўп ишлатилган (яна қаранг Сурма).