Сурон — қўшинларнинг жанг майдонида бирбирига қарамақарши турган ёки ҳужум вақтидаги аскарлар қайқириғи. Ўрта асрларда чингизийлар, темурийлар ва шайбонийлар қўшинида аскарларнинг жанговар руҳини кўтариш, душманни ваҳимага солиш мақсадида кенг қўлланган тактик амалиёт. С арабча "Аллоҳ акбар" ҳамда туркийча "Ҳаю ҳай", "Ура"га мос тушган. Темурийлар қўшинида ўтказиладиган ҳарбий кўриклар чоғида сафда турган жангчилар олий бош қўмондонга ўзларининг бўлажак юришларга шайлигини, кайфиятини изҳор этиш мақсадида бирдан ва бараварига С солганлар.