Surunkali empiyema
Сурункали эмпиема - плеврал бўшлиқда кечаётган сурункали, йирингли жараён. Бу деструксиянинг кўп учрайдиган асоратларидан ҳисобланади.[1]
Клиникаси
Сурункали эмпиема 3 ойдан кўпроқ вақт давом этиб, плевра бўшлиғда қўпол фиброз парда ҳосил қилади, ўпкани сиқиб қўяди ва кўкрак қафасининг деформациясига олиб келади. Касаллик тарихидан узоқ вақт даволаниш олиб борилганлиги, дренаж найчанинг кўкрак қафасида анча пайт турганлиги ва ўпканинг ўрнига қайтмаганлиги аниқланади. Сурункали эмпиэманинг клиник кўринишида касал умумий аҳволининг яхшиланиши кузатилади. Клиник ва рентгенологик белгиларда ўпка ва плевранинг ўткир яллиғланиш жараёнлари кузатилмайди, нафас етишмовчилиги кучаймайди, сурункали йирингли интоксикация симптомлари устун туради. Касалланган томонда кўкрак қафаси ичкарироқ жойлашади. Сурункали эмпиема бронхоплеврал ва плевра-тери оқмаларига олиб келиши мумкин.[2]
Диагностикаси
Перкуссияда касалланган томонда перкутор жараённинг қисқариши, нафас олишнинг сусайиши кузатилади. Хириллашлар касалланган ўпкада бронхитнинг ривожланишига боғлиқ бўлади. Рентгенологик тасвирда қовурғалараро оралиқнинг торайиши кичик ва катта ўлчамда бўлган бўшлиқлар ва ўпканинг сиқилиши аниқланади. Бунда суюқлик сатҳи ҳам аниқланади. Кўплаб қаттиқ фиброз битишмалар ҳисобига ўпка тиниқлиги пасаяди. Кўкс оралиғи патологик томонга силжийди. Сурункали эмпиемада бронхографиядан фойдаланиш қулай бўлади. Агар бронхлар деформацияси аниқланса, силиндрик ва халтасимон бронхоэктазия тасдиқланса ва кенг бронхиал оқмалар бўлса, унда хирургик муолажа ўтказиш зарур.[2]
Даволаш
Эмпиема бўшлиғини антибиотик ва антисептик моддалар билан ювиш керак. Умумий қувватловчи дори воситаларидан фойдаланиш лозим. Сурункали эмпиема ярим йилгача давом этаётган бўлса, яна 2—3 ой консерватив даволаш мумкин. Консерватив даволашда эмпиема бўшлиғи қуруқ ва йирингдан тоза бўлса, унда даволаш натижаси ижобий ҳисобланади. Агар бўшлиқлар ичида йиринг ва суюқлик қолса, хирургик муолажа тавсия қилинади. Сурункали эмпиемада декортикация асосий хирургик усул ҳисобланади. Бронхоэктазия ва бронхиал оқмалар бўлганда резексия усули қўлланади. Аммо хирургик муолажа давомида бемор кўп қон йўқотиши ва ўпка деформацияланиши мумкин.[3]
Яна қаранг
Ҳаволалар
Манбалар
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |
- ↑ Алиев, Маҳмуд. Сурункали хирургик касалликлар, 1, Тошкент: "Янги нашр", 2018-йил — 240-бет. ИСБН 978-9943-22-157-4.
- ↑ 2,0 2,1 Қобилов, Эргаш. Эмпиема. Тошкент: О'збекистон Миллий энсиклопедияси, 2017-йил — 138-бет. ИСБН 978-9943-07-448-4.
- ↑ Сулаймонов. Сурункали эмпиема, 1, Тошкент: Абу Али ибн Сино, 2000-йил — 162-бет. ИСБН 5-638-02132-9.