Сурхон-шеробод қатор тепалари — Сурхондарёдаги қатор тепалар. Сурхондарё ва Бойсун ботиқлари орасида жойлашган. Жан.ғарбдан шим.ғарб томон чўзилган. Таркибидаги КалифШеробод тепаси (жан.ғарбда Қорабозор довонидан бошланиб, шимоли-шарқса Шеробод дарёсигача давом этган. Тепанинг ўртача бал. 900– 1000 м, энг баланд жойи 1126 м. Шеробод дарёсидан шарқда ШерободСариқамиш тепаси бошланади. Унинг шим. қисми деярли меридиан бўйлаб чўзилган. Энг баланд жойи шим. қисмида (1216 м). ШерободСариқамиш тепасининг жануби-шарқида Ҳовдоғ (бал. 557 м), Учқизил (414 м) ва бошқа тепалар жойлашган бўлиб, уларнинг нисбий бал. 40–100 м. Ҳовдоғ тепалиги Сурхондарё воқасини Шеробод воҳасидан ажратиб туради. Тепалар жуда емирилган, ён бағирлари кўплаб сой ва жарлар билан кесилган, уларни кесиб ўтган баъзи дарёлар (Шеробод, Оққопчиғай ва бошқалар) чуқур даралар ҳосил қилган.

Тепалар тектоник жиҳатдан антиклинал ва брахиантиклинал структурадир. Улар бўр, палеоген, неоген ва қуйи тўртламчи даврнинг гил, оҳактош, қумтош, доломит, мергел, конгломератларидан тузилган. Тепаларнинг шаклланиши неоген даврида бошланиб, тўртламчи даврда ҳам давом этмоқда. Иклими кескин континентал, ёғин кам (130–250 мм), сурқўнғир, бўзтупроклар тарқалган. Ўсимликлардан шувоқ, шўра, турлс эфемерлар ўсади. Табиий бойликлардан нефт, табиий газ, минералтермал ер ости сувлари, йил бўйи фойдаланиладиган яйловлар, совуқ ва иссиқ фаслларда чорва моллари сақланадиган ғорлар бор. Мурод Маматқулов.