Surxon tongi
Сурхон тонги - Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг ижтимоий-сиёсий газетаси. Термиз шаҳрида ўзбек тилида ҳафтада 2 марта чоп этилади. Дастлаб "Қизил чегарачи" (1932-йил 15-апрел), "Илғор Сурхон учун" (1935-йил 15-март), "Ленин байроғи" (1956-йил 21-март) номларида чиққан. 1991-йилдан ҳозирги номда. Газ.га турли йилларда Рустам Абдураҳмонов, Юсуф Сулаймонов, Ҳусан Умаров, Ҳалим Боқиев, Ўроз Ерманов, Темур Габидов, Йўлдош Умаров, Абдулла Лутфуллаев, Соатмурод Жўрақулов, Норқул Ҳайитқулов, Гелдимурод Саидмаликов муҳаррирлик қилган. Комил Алиев, Зоир Муллажонов, Абрай Ҳамзаев, Теша Сайдалиев, Менгзиё Сафаров, Исомиддин Отақулов каби ўткир қалам соҳиблари фаолият кўрсатишган.
Газетада саноат ва тижорат; қишлоқ хўжалиги; давлат ва ҳуқуқ; маданият; хатлар бўлимлари мавжуд. Саҳифаларида вилоят ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳаётига доир материаллар бериб борилади, адабиёт ва санъатни тарғиб қилишга алоҳида эътибор беради. Адади 3500 (2004).
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |