Surxondaryo teatri
Сурхондарё театри, Маннон Уйғур номидаги Сурхондарё вилоят ўзбек давлат мусиқали драма театри — Ўзбекистоннинг етакчи театрларидан бири. 1935-йил 5 ноябрда Афандихон Исмоилов саҳналаштирган "Ғолибият" спектакли билан Термиз шаҳрида очилган. Тошкент ёш томошабинлар театридан келган бир гуруҳ санъаткорлар театр асосини ташкил қилдилар. Театр директори этиб Р. Бобожонов, бош режиссёр А. Исмоилов, бош рассом Н.Т.Малишевскийлар тайинланди. О. Фаёзова, М. Ҳамидова, К. Муслимова, З. Олимов, Т. Зохидов, М. Умарова, Х. Аъзамов, Н. Азизов, Қ. Тўлаганов ва бошқа театрнинг илк актёрларидир. Жаркўрғон кз—сз театри ҳам Сурхондарё театриига бирлапггирилди (1936). 30йларда театр репуртуаридан ўзбек драматургларининг ижтимоий ҳаёт, коллективлаштириш, турли кучларга қарши кураш руҳида ёзилган асарлари ўрин олди: "Рустам" (У. Исмоилов), "Гулсара" (К.Яшин), "Уйгониш" (Н.Сафаров), "Майсаранинг иши" (Ҳамза), "Аршин мол олон" (У. Ҳожибеков), "Фарҳод ва Ширин" (А. Навоий) ва бошқа
Театр Иккинчи жаҳон уруши йилларида оғир синовдан утди. Театр жамоасининг бир қисми урушга жунади. Нишон Ҳодиметов, Обид Рихсиев, Обид Иброҳимов, Қаюм Тулаганов, Муҳаммад Шермуҳамедов, Нурмат Азизов каби санъаткорлар жанг маидонларида хдлок бўддилар. Фронт ортида қолган қисми — З. Олимов, А. Олимова, Ҳ. Мухиддинов, Х. Бобохонова, Т. Латипова, А. Толипов, М. Ҳамидова, О. Фаёзова, К.Муслимовалар эса турли мавзуларда асарлар саҳналаштирдилар: "Фронт" (А. Корнейчук), "Бой ила хизматчи" (Ҳамза), "Тоҳир ва Зуҳра" (С. Абдулла), "Нурхон", "Офтобхон" (К. Яшин) ва бошқа.
1942-йил театр репертуарини яхшилаш мақсадида Денов кз—сз театри Сурхондарё театрига қўшилди. 1943-йилда театрда студия очилди. Театр жамоаси рус ва украин режиссёр ва актёрлари билан ижодий мулоқотда бўлди. Уруш йиллари улар Термиз шаҳрига эвакуация қилинган эди. Ҳарков оперетта театри артист ва режиссёрлари Термиз театри кршидаги ўзбек студиясига мураббийлик қилдилар. "Уйланиш" (Н.Гогол), "Скапеннинг найранглари" (Ж.Молер), "Она" (Уйғун), "Ёрилтош" (Ш. Саъдулла), "Муҳаббат" (Туйғун), "Ота рози" (Ҳ. Ғулом), "Муҳаббат ғунчаси" (Ғ.Мухторов) каби спектакллар билан театр репертуари бойиди.
1948-йилда иқтисодий қийинчиликлар туфайли театр вақтинча Бухоро театрига қушиб юборилади.
1957-йилда театр қайта тикланиб, Сурхондаре вилоят ўзбек давлат мусиқали драма театри деб номланди. Вилоят бадиий ҳаваскорларидан тузилган театр ижодий жамоаси дастлабки йилларда томошабинларга манзур спектакллар ярата олмади. 1958-йил авваллар Термиз театрида ишлаган Х. Бобохонова, Ҳ. Муҳиддинов (Каттақўрғон театридан), С. Нурматов, А. Раҳматов, Н. Пардаев ва бошқа театрга таклиф этилди. Айни бир пайтда Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатганлардан А. Қосимов, З. Солиева, С. Лутфуллаев, Э. Каримов, Р. Каримова, А. Номозовлардан иборат истеъдодли ёшлар келиб қўшилишди. Театр қисқа вақт ичида ўз репертуарини яхшилади. "Биринчи муҳаббат" (Х. Вохит), "Хавфли учрашув" (И. Стаднюк), "Бой ила хизматчи", "Майсаранинг иши" (Ҳамза), "Нурхон" (К. Яшин), "Пилла ая" (Туйғун), "Олтин болта", "Гули сиёҳ" (С. Жамол), "ДУстлар", "Қотил" (Уйғун), "Зарафшон қизи" (Д. Файзий) каби спектакллар муваффақият қозонди.
"Гулсара" (К. Яшин), "Қотил она" (И. Аҳмедов), "Аяжонларим" (А. Қаҳҳор), "Ҳижрон алангаси" (З.Фатхуллин), "София таронаси" (Хугаев), "Ветнам тонги" (Г. Ким), "Олтин девор" (Э. Воҳидов), "Қизбулоқ фожиаси" (Т. Тула), "Беш кунлик куёв" (Шуҳрат), "Сирли кун" (Д. Валиев), "Сепсиз қиз" (А. Островский), "Момо ер, (Ч.Айтматов", "Вир ўликка бир тирик" (А. Иброҳимов) каби тўлақонли спектакллар билан ўз мавқеини янада мустаҳкамлади. 1974-йил театр жамоасига М. Абдуқундузов, З. Отабоева, К. Бурҳонов, Э. Абдуқодиров, Д.Солихрва ва бошқа келиб қўшилди. 1977-йил театр жамоаси оталиғида Жарқўрғон, Музработ, Узун халқ, театрлари очилди.
1978-йил театрга Маннон Уйғур номи берилди. Ўша йили театр жамоаси рус тилида спектакллар қўйди ("Куёв ва келин", "Майсаранинг иши", "Ҳамма билан биргаликда", "Аёллар хдётидан" ва бошқалар).
Мустақилликдан сўнг бу театр саҳнасида ҳам туб ўзгаришлар юз берди. Кўпроқ тарихий мавзуга, махдллий драматургияга эътибор кучайди, комедиялар, эртакспектакллар, ўзбекона урфодатларга қурилган асарларга кенг ўрин берилди: "Қамашган кўзлар" (И. Отақулов), "Юлдуз сўнди" (Н.Ҳайитқулов), "Адиб Собир Термизий" (Н. Пардаев), "Садоқатли арвоҳ" (Х. Мақсадқулов), "Олифта" (Ф. Мусажонов), "Узокдан келган куёв" (Х. Расул), "Темир хотин" (Ш. Бошбеков), "Хотинлар ҳазили" (Ҳ. Муҳаммад), "Жононга бордим бир кеча" (Ҳамза), "Корбобо ва ялмоғиз" (И. Ниёзматов), "Сеҳрли узук" (М. Крдиров), "Ўчмас чироқ", "Ўлим ҳалқаси" (М. Бобоев), "Уйқусиз тунлар" (Р. Орифжонов), "Осмонсиз уй" (Ш. Пардаев) ва бошқа Х. Бобохонова, М. Маҳмудова, Р. Маматалиев, Л. Нарзуллаев, Г. Равшанова, Й. Мирқурбонов, Ҳ. Орипов ва бошқа театрнинг етакчи актёрларидир. Театрнинг бош режиссёри ва бадиий раҳбари — Мансур Равшанов (2004).
Шомат Саматов.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |