Сус — Туниснинг шарқий соҳилидаги шаҳар, Сус вилоятининг маъмурий маркази. Аҳолиси 100 минг кишига якин. Транспорт йўллари тугуни. Ўрта денгиз соҳилидаги порт. Ёғмой, тўқимачилик, металлсозлик саноати корхоналари, тайёр қисмлардан автомобил йиғиш заводи бор. Кустар усулда сахтиён тери ишланади. Ҳунармандчиликда тўр, кашта, гилам тўқилади. Археология ва ислом санъати музейлари бор. Шаҳарга мил. ав. ХИ асрда асос солинган. ВИИ аср охиридан араблар кул остида. ВИИИ—ИХ асрларда қурилган меъморий ёдгорликлар, хусусан, Катта масжид (ИХ аср) сакданган. Курортлар бор. Туризм ривожланган.