Susan B. Anthony
Сусан Б. Антҳонй (1820-йил 15-феврал – 1906-йил 13-март) – америкалик активист, ислоҳотчи бўлиб, аёлларнинг сайлов ҳуқуқи ҳаракатида муҳим рол ўйнаган. Ижтимоий тенглик тарафдори бўлган Қуакерлар оиласида туғилган. У 17 ёшида қулликка қарши арзномаларни тўплаган. 1856-йилда Америка Қулликка Қарши Жамиятининг Ню-Ёрк штати вакили бўлди.
| Сусан Б. Антҳонй | |
|---|---|
|
Антҳонй 1890-йилда | |
| Таваллуди |
1820-йил 15-феврал |
| Вафоти |
1906-йил 13-март (86 ёш) АҚСҲ, Ню-Ёрк, Рочестер |
| Имзоси | |
|
| |
1851-йилда ўзининг бир умрлик дўсти ва аёллар ҳуқуқлари соҳасида ҳамкасби бўлган Элизабетҳ Cадй Стантон билан учрашди. Улар биргаликда Ню-Ёрк Аёллар Стате Темперанcе жамиятига асос солишди. Фуқаролар уруши даврида, Америка Қўшма Штатлар тарихидаги энг йирик ҳисобланган Аёлларнинг Содиқ Миллий Лигасига 400 000 га яқин имзо тўплаган ҳолда асос солган. Урушдан кейин, улар аёллар ва афро-америкаликлар тенг ҳуқуқлари учун курашадиган Америка Тенг Ҳуқуқлар Ассоциациясини бошлашдилар. 1868-йилда „Инқилоб“ деб номланган аёллар ҳуқуқларига бағишланган газетани чиқаришни бошладилар. Бир йил ўтгач, аёллар ҳаракатининг бир қисми сифатида Аёлларнинг Сайлов Ҳуқуқи Миллий Ассоциациясини туздилар. 1890-йилдаги Америка Аёллар Сайлов Ассоциацияси ва Миллий Америка Аёллар Сайлов Ҳуқуқи Ассоциацияси ўртасидаги келишмовчиликлар Антҳонй бошчилигида бартараф этилди. Антҳонй ва Стантон 1876-йилда Матилда Жослйн Гаге билан биргаликда олти жилдлик „Аёлларнинг сайлов ҳуқуқи тарихи“ номи остидаги китоб устида ишлай бошладилар. Кейинги йилларда Антҳонй ва Стантоннинг қизиқишлари бироз фарқ қилди, аммо шунга қарамай иккаласи яқин дўст бўлиб қолишди.
Антҳонйи аёлларнинг сайлов ҳуқуқини қўллаб-қувватлаш учун кўп саёҳат қилди, йилига 75 дан 100 тагача нутқ сўзлади ва кўплаб давлат уюшмаларида ишлади. Аёллар ҳуқуқлари соҳасида халқаро миқёсда ишлаш билан биргаликда, ҳали ҳам долзарб бўлган Халқаро Аёллар Кенгашини яратишда ҳам муҳим рол ўйнаган. Шунингдек, 1893-йилда Чикагодаги Бутунжаҳон Колумбия кўргазмасида Бутунжаҳон Вакил Аёллар Конгрессини ўтказишга ёрдам берди.
У биринчи марта аёллар ҳуқуқлари борасида уюшма очишни бошлаганида, қаттиқ масхара қилинди, бироқ у ҳаёти давомида жамоатчиликнинг фикрини тубдан ўзгартирди. Унинг 80 йиллиги Президент Wиллиам МcКинлейнинг таклифига биноан Оқ уйда нишонланди. 1979-йилги доллар тангасида унинг расми пайдо бўлгач, АҚШ тангаларида тасвирланган биринчи аёл фуқаро бўлди.
Ҳаётининг бошланғич даври
Сусан Антҳонй1820-йил 15-февралда Адамсда (Массачусец штати) Даниэл Антҳонй ва Луcй Реад Антҳонй оиласида етти фарзанднинг иккинчиси бўлиб туғилган. Унинг исми бувиси Сусанаҳ ва отасининг синглиси Сусан номига қўйилган[1]. Унинг оиласи илоҳотларда жуда фаол одамлар эди. Унинг акалари Даниэл ва Мерритт қулликка қарши ҳаракатни қўллаб-қувватлаш учун Канзасга кўчиб ўтишди. Мерритт Канзас инқирози пайтида, Жон Браун билан қуллик тарафдорларига қарши курашган[2]. Антҳонй олти ёшга тўлгач, унинг оиласи Ню-Ёркнинг Баттенвилл шаҳрига кўчиб ўтди, у ерда отаси катта пахта фабрикасини бошқарди. Бундан олдин у ўзининг кичик пахта заводини бошқарган эди.
Фаолияти
Антҳонй ўзининг карерасини қатъият билан бошлади. 1851-йилда Антҳонй Сенека Фаллс конвенсияси ташкилотчиларидан бири бўлган Элизабетҳ Cадй Стантонга аёлларнинг сайлов ҳуқуқини қўллаб-қувватлаш бўйича баҳсли резолюцияни тақдим этган. Антҳонй ва Стантонни бир-бирларини феминист Амелиа Блоомер орқали танишган. Тез орада Антҳонй ва Стантон яқин дўст ва ҳамкасб бўлиб, аёллар учун муҳим бўлган сиёсий ҳаракатларни амалга оширдилар. Икки аёл бир-бирини тўлдирувчи кўникмаларга эга эди. Антҳонй ташкилотчиликда зўр эди, Стантон эса интеллектуал масалалар ва яхши ёзиш қобилиятига эга эди. Антҳонй ўзининг ёзиш қобилиятидан кўнгли тўлмагани учун, нисбатан кам асарлар ёзган. Тарихчилар унинг фикрларини тўғридан-тўғри иқтибослар билан тасвирлашганда, одатда фикрларини нутқлардан, хатлардан ва кундалик ёзувларидан олган деб таърифлашади[3].
Манбалар
- ↑ Венгадасалам, Пужа (2018). „Дислоcатинг тҳе Масcулине: Ҳоw Неллиэ Блй Феминисед Ҳер Репорц“. Соcиал Чанге. 48-жилд, № 3. 451–458-бет. дои:10.1177/0049085718781597. ИССН 0049-0857.
- ↑ „Ассоcиатион Интеллигенcе“. БМЖ. 2-жилд, № 1982. 1898-12-24. 1908–1908-бет. дои:10.1136/бмж.2.1982.1908. ИССН 0959-8138.
- ↑ „Партнершип оф Элизабетҳ Cадй Стантон анд Сусан Б. Антҳонй (1885–1915)“, Стантон ин Ҳер Оwн Тиме, Университй оф Иоwа Пресс, 123–135-бет, қаралди: 2024-07-14