Сушмита Банержи, Сушмита Бандҳопадҳяй ҳамда Саеда Камала (1963/1964 — 2013-йил 4/5 сентябр) номи билан танилган Ҳиндистонлик ёзувчи ва фаол аёллардан бири эди[1]. Унинг асарлари Афғонистонлик йигитга тумушга чиққани ва Толибон ҳукмронлиги даврида Афғонистонда ўтказган даврига асосланган Кабулиwалар Бангали Боу (ўзбекча: Кобулликнинг бенгал хотини; 1997) хотираларни ўз ичига олади[2]. Ҳикоя Болливуднинг Эсcапе фром Талибан (ўзбекча: Толибондан қочиш) филми учун асос сифатида ишлатилган. У 57 ёшида 2013-йилнинг 4-сентабр куни кечқурун ёки 5-сентабр куни эрталаб Афғонистоннинг Пактика вилоятидаги уйи олдида Толибон жангарилари деб гумон қилинган жангарилар томонидан ўлдирилган[3].

Ҳаёти

Сушмита Банержи Калкуттада (ҳозирги Колката, Ҳиндистон) ўрта синф табқасига кирувчи бенгал оиласида туғилган. Унинг отаси фуқаро муҳофазаси бўлимида ишлаган, онаси эса уй бекаси эди. Уч ўғилдан кейин туғилган Сушмитанинг ижодкорликка бўлган муносабати ўзгача эди. У бўлажак турмуш ўртоғи, афғон тадбиркори Жанбаз Хон билан илк бор Калкуттадаги театр репетисиясида учрашган. Бу учрашув оилавий ришта боғлаш учун илк пойдевор вазифасини ўтаган[4]. Сушмита ва Жанбаз Хон 1988-йил 2-июлда турмуш қуришди[2]. У ота-онаси эътироз билдиришидан қўрққанлиги учун никоҳи Колката шаҳрида яширинча бўлиб ўтди. Сушмитанинг ота-онаси уларни ажратмоқчи бўлганида эса у Хон билан Афғонистонга қочиб кетди[2]. Кейинчалик эрининг Гулгути исмли биринчи хотини борлигини билиб қолди. Ўз китобида Гулгути қайноғасининг хотини сифатида тасвирланган[5]. У ҳайратда қолган бўлса-да, Патия қишлоғидаги Хоннинг ота-боболарининг уйида, учта қайноғаси, уларнинг хотинлари ва болалари билан яшашда давом этди[1][2]. Кейинчалик Хон ўз бизнесини давом эттириш учун Колкатага қайтиб борди, аммо Банержи боролмади[2].

Банержи исломни қабул қилиш бўйича Толибонлар қоидаларига риоя қилишни рад этди ва Афғонистондан қочишга уриниши муваффақияциз тугаганидан сўнг қўлга олиниб, уй қамоғида сақланди. Сушмитага нисбатан чиқарилган фатвога кўра 1995-йил 22-июлда қатл этилиши керак эди[2]. Қишлоқ муҳтарининг ёрдами билан қочиб кетди. 1995-йил 12-августда Кобулдан Калкуттага парвоз қилди[2].

У 2013-йилгача Ҳиндистонда яшаб, бир қанча китобларни нашр эттирди. Афғонистонга қайтгач, у Афғонистон жануби-шарқидаги Пактика вилоятида тиббиёт ходими бўлиб ишлаган ва маҳаллий аёллар ҳаётини суратга олишни бошлаган[1].

Вафоти

Афғон полицияси берган маълумотга кўра, 2013-йил 4-сентабрга ўтар кечаси Банержининг Пактика шаҳридаги уйига Толибон террорчилигида гумон қилинган жангарилар кирган. Улар Жанбаз Хонни боғлаб, Сушмитани олиб кетишди. Эртаси куни тонгда 20 та ўқ тешиб ўтган жасади вилоят маркази Шарана чеккасида топилди[3][6]. Толибон бу воқеага алоқадорлигини рад этди[7]. Кейинроқ „Толибон“ ҳаракатидан қайтган полиция гуруҳининг вакили Банержини „ҳинд жосуси“ деб ўйлагани учун ўлдирганини эълон қилди[8].

Асарлари

Сушмита Банержи 1995-йилда Кабулиwалар Бангали Боу („Кобулликнинг бенгал хотини“) асарини ёзган[3]. 2003-йилда китоб асосида Маниша Коирала иштирок этган Болливуднинг " Эсcапе фром Талибан " филми суратга олинган. У Толибони Атячар — Деше о Бидеше (Афғонистонда ва чет элдаги Толибон ваҳшийликлари), Мулла Умар, Толибон О Ами (Мулла Умар, Толибон ва мен) (2000), Эк Борно Митҳя Нои (Сўз ёлғон эмас) (2001) муаллифлари. ва Сабҳятар Сеш Пунябани (Сивилизация оққушлари)[9][10].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 „Индиан аутҳор Сушмита Банержеэ эхеcутед ин Афгҳанистан бй Талибан“. Тҳе Тимес оф Индиа (2013-йил 5-сентябр). Қаралди: 2013-йил 5-сентябр.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 2,5 2,6 „Эхcлусиве: Кноwинг Сушмита Банержеэ“. Редифф.cом (2013-йил 5-сентябр). Қаралди: 2013-йил 5-сентябр.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 Нараян. „Афгҳан милитанц таргет, килл фемале аутҳор, полиcе сай“. CНН (2013-йил 5-сентябр). Қаралди: 2013-йил 5-сентябр.
  4. ↑ Бисwас, Соутик. „Индиан диарист Сушмита Банержеэ 'ҳад но феар'“. ББC Неwс (2013-йил 6-сентябр). Қаралди: 2013-йил 7-сентябр.
  5. ↑ „Индиан аутҳор Сушмита Банержеэ эхеcутед ин Афгҳанистан бй Талибан“. Тҳе Тимес оф Индиа (2013-йил 5-сентябр). Қаралди: 2013-йил 5-сентябр.
  6. ↑ „Сушмита Банержеэ wас киллед фор нот wеаринг бурқа?“. Зеэ Неwс (2013-йил 6-сентябр).
  7. ↑ „Индиан диарист Сушмита Банержеэ шот деад ин Афгҳанистан“. ББC Неwс (2013-йил 5-сентябр).
  8. ↑ Ёусафзаи, Сами анд Мореау, Рон (14 Септембер 2013) ‘Wе Киллед Сушмита Банержеэъ Сайс Ренегаде Талибан Милитиа тҳедаилйбеаст.cом
  9. ↑ Митра, Сумит. „Он ҳостиле траcт : Талес оф Талибан барбарисм бй Афгҳан'с Бенгали wифе беcоме а бесцеллер, беинг филмед“. Индиа Тодай (2001-йил 22-октябр).
  10. ↑ „Кабулиwала'с wифе турнс диреcтор“. Тҳе Тимес оф Индиа (2002-йил 15-май). 2012-йил 29-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 5-сентябр.

Ҳаволалар