Сусима жанги (1905) - рус-япон уруши (1904 - 1905) даврида Россиянинг 2-Тинч океан эскадраси (қўмондон — вице-адмирал З.П.Рожественский) билан Япония флоти (қўмондон — адмирал Того) ўртасида Корея бўғозида Сусима о.лари яқинида бўлиб ўтган денгиз жанги [14-15(27-28-май)]. Сусима жанги рус эскадрасининг бутунлай мағлубияти билан тугаган. Русларнинг 5 минг кишиси ва 27 жанговар кемаси яксон қилинган. Жангда японларнинг 3 миноносеци йўқ қилиниб, бир неча кемаси шикастланган. Сусима жанги натижасида подшо Россияси урушни узил-кесил бой берган. Натижада Россия сулҳ музокаралари олиб боришга мажбур бўлган.

Вице-адмирал З.П.Рожественский