Сусима оқими - Япон денгизидаги илиқ юза оқим, Куросио оқимининг ғарбий тармоғи. Япония қирғоқлари бўйлаб, жан.дан шим. томон ҳаракатланади. Сусима оқими таъсирида Япон денгизининг шарқий қисми сув температураси (ғарбий қисмига нисбатан) қишда 5— 6° га, езда 1—3° га кўтарилади. Тезлиги соатига 1 км.