Суспензиялар — дисперс системаларнинг учинчи хили дағал дисперс системалардир. Дағал дисперс системаларда дисперс фаза заррачаларининг ўлчами 100 ммкм дан катта бўлади[1]. Дисперс фаза ва дисперсион муҳитнинг агрегат ҳолатига қараб, дағал дисперс системалар (худди коллоид эритмалар каби) бир неча хил бўлиши мумкин, турмуш ва техникада энг кўп учрайдиган дағал дисперс системалар қуйидагилардир:

  1. Қаттиқ дисперс фаза ва суюқ дисперсион муқитдаи иборат дағал дисперс системалар; улар суспензиялар дейилади: масалан, сувга тупроқ солиб чайқатилса, суспензия ҳосил бўлади[2].
  2. Суюқ дисперс фаза ва суюқ дисперсион муқитдан иборат системалар; булар эмулсиялар дейилади; сут эмулсияга мисол бўла олади. Агар дисперс фаза газ бўлса, бундай системалар газсимон эмулсиялар, бошқача айтганда, кўпиклар дейилади.
  3. Бир неча хил қаттиқ жисмлардан тузилган системалар; бу системалар турридан-турри аралашма дейилади.

Суспензия ва эмулсиялар коллоид эритмалардан қуйидаги хоссалари билан фарқ қилади:

  1. суспензия билан эмулсия оптикавий жиҳатдан бир жинсли эмас; улар ёруғлик нурини тарқатиб юборади; улар ҳамма вақт лойқа ва полидисперс ҳолда бўлади. Улар седиментацион жиҳатдан баррқарор эмас:
  2. суспензия билан эмулсия икки ва уч қаватга бўлиниши ва уларнинг таркибий қисмлари бир-биридан ажралиши мумкин; дисперс системаларнинг бу хоссаларидан фойдаланиб, техникада бир модда бошқа моддалардан ажратиб олинади.

Агар система эмулсиядан иборат бўлса, бу ҳолда дисперс фазани дисперсион муҳитдан ажратиш учун система узоқ вақт тиндирилади ёки сентрифугага солиб айлантирилади. Бу вақтда бир-бири билан аралашмайдиган иккита суюқлик қавати ҳосил бўлади. Ана шу усул билан икки суюқлик бир-биридан ажратиб олинади. Агар система суспензиядан иборат бўлса, тиндирилган вақтда оғир модда идиш тагига чўкади. Дисперсион муҳит ичида дисперс фазанинг чўкиш процесси седиментация дейилади. Седиментация ҳодисасини ҳамма суспензияларда ҳам кузатиш мумкин, лекин ҳамма суспензияларнинг седиментация тезлиги ҳар хил бўлади. Суспензияларнинг чўкиш тезлиги дисперсион муҳитнинг зичлигига, қовушоқлигига ва дисперс фаза заррачаларининг зичлигига ҳамда уларнинг радиусига боғлиқ. Агар т вақт ичида заррачанинг босган йўли Н бўлса, седиментация тезлиги В = Ҳ/т бўлади. Седиментация тезлиги билан муҳитнинг ковушоқлиги ва зичлиги ўртасидаги боғланиш қуйидаги формула билан ифодаланади:

  • υ=2/9 * р2(Д-д)г/ η

бу ерда р — зарррача радиуси, η — дисперсион муҳитнинг ковушоқ- лиги, υ — чўкиш тезлиги, Д — заррачанинг солиштирма оғирлиги, д — дисперсион муқитнипг солиштирма оғирлиги, г — оғирлик кучи тезланиши.

Манбалар

  1. ↑ Тҳе Cолумбиа Элеcтрониc Энcйcлопедиа, 6тҳ эд.
  2. ↑ Чемистрй: Маттер анд Иц Чангес, 4тҳ Эд. бй Брадй, Сенесе, ИСБН 0-471-21517-1