Sut allergiyasi
Сут аллергияси – бу сигир сутидаги бир ёки бир нечта оқсилларга салбий иммунитет реаксияси. Касаллик асоратлари кўриниши учун соатлар ёки кунлар давом этиши мумкин, шу жумладан Атопик дерматит, қизилўнгач ялиғланиши, энтеропатия ва проктоколит[4]. Ҳаётга таҳдид солиш мумкин бўлган ҳолатларда, тезкор анафилаксия, шунингдек, эпинефрин билан даволаш талаб қилинади.
| Сут аллергияси | |
|---|---|
|
| |
| Бир стакан сигир сути | |
| Мутахассислик |
Шошилинч тиббий ёрдам Аллергия ва иммунология |
| Сабаблари | қичишиш, тошма, лаб, тил ёки бутун юзнинг шишиши, экзема, нафас қисиши, ко'нгил айниши, қусиш, қорин ог'риг'и, диарея, анафилаксия. |
| Ташхис усуллари | Касаллик тарихи ва стандарт аллергия |
| Олдини олиш | Чақалоқлик даврида аллерген овқатлар билан танишиш[1]. |
| Даволаш | Эпинефрин Антигистамин[2][3]. |
| Прогноз | Тахминан 20% балоғат ёшига қадар давом этади. |
| Такрорланиши | Чақалоқларда 2-3%, катталарда 0,6% гача. |
Қўшма Штатларда озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган аллергик реаксияларнинг 90 фоизи саккизта маҳсулотдан келиб чиқади ва бу рўйхатда сигир сути ҳам киритилган[5]. Кўпчилик одамлар озиқ-овқат аллергияларига кичик миқдорда озиқ-овқат маҳсулотлари сабаб бўлганлигини тан олиш ушбу умумий аллергенларни, шу жумладан сут маҳсулотларини озиқ-овқат қадоқларида қайд этиш талабларига олиб келди[6][7][8][9]. Иммун тизимининг вазифаларидан бири бегона оқсилларни таниб, инфексиялардан ҳимоя қилишдир, аммо у озиқ-овқат оқсилларига ҳаддан ташқари таъсир қилмаслиги керак. Сут оқсилларини иситиш уларнинг денатурациясига олиб келиши мумкин, уларнинг уч ўлчовли конфигурацияси ва аллергенликлигини йўқотиши мумкин, шунинг учун сут маҳсулотларини ўз ичига олган пиширилган маҳсулотлар касаликка сабаб бўлмаслиги мумкин, лекин янги сут эса аллергик реаксияга сабаб бўлади.
Ушбу касалик вақтида сут маҳсулотлари ёки сут таркибий қисмларини ўз ичига олган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилмаслик орқали даволанилади. Тез реаксияларга дучор бўлган одамлар учун ( Иге – ёрдамидаги сут аллергияси) аллергик реаксияни қўзғатиши мумкин бўлган доза бир неча миллиграммгача бўлиши мумкин, шунинг учун бундай одамлар сут маҳсулотларидан қатъиян воз кечишлари керак[10][11]. Озиқ-овқатларда сут ёки сут маҳсулотларининг таркибий миқдори тўғрисидаги декларация Бразилиядан ташқари ҳеч бир мамлакатда мажбурий эмас[7][12].
Сут аллергияси чақалоқлар ва ёш болаларнинг 2% дан 3% гача таъсир қилади[13]. Ушбу касалликка чалиниш хавфини камайтириш учун чақалоқлар сигир сутини камида тўрт ой давомидан ичмаслик, энг яхшиси эса олти ой давомида фақат она сути билан озиқланиш тавсия этилади. Агар оилада сут аллергияси бўлса, унда соя асосидаги чақалоқ формуласини кўриб чиқиш мумкин, аммо сигир сутига аллергияси бўлган чақалоқларнинг тахминан 10-15 фоизи сояга ҳам тана реаксияга киришади[14]. Болаларнинг аксарияти сут аллергияларини енгади, аммо тахминан 0,4% гача бу ҳолат катта ёшга қадар давом этади. Орал иммунотерапия бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда, аммо унинг фойдаси аниқ эмас[15].
.
Касаллик белгилари
Тез ва кечиктирилган аломатлари
Озиқ-овқат аллергиялари, таъсир қилиш механизмларига қараб, тез бошланадиган (бир неча дақиқадан бир ёки икки соатгача бўлган) аломатлар билан, кечиктирилган (48 соатгача) ёки иккаласининг комбинацияси сифатида таснифланиши мумкин. Бир-биридан фарқи иштирок этган лейкоцитлар турларига боғлиқ. Оқ қон ҳужайраларининг бир қисми бўлган лимфоцитлар, бегона оқсиллар билан боғлайдиган антикорлар синфи бўлиб, Иммуноглобулин Э (Иге) тезда синтезланади ва ажралиб чиқади. Иге реакцияларидан фарқли ўлароқ, қонда айланиб юрадиган ўзига хос биомаркер молекулалари мавжуд эмас ва аллергия борлигини аниқлаш қийин, шунинг учун ҳам сут маҳсулотларини диэтадан чиқариб ташлаш ва натижада семптомлар йўқолишини аниқлаш орқали билиш мумкин[16].
Касаллик аломатлари

Иге билан боғлиқ симптомларга қуйидагилар киради: тошма, оғиз, лаблар, тил, томоқ, ко'злар, тери ёки бошқа жойларда қичишиш, лаблар, тил, кўз қовоқлари ёки бутун юзнинг шишиши, ютишда қийинчилик, бурун оқиши ёки тиқилиши, ҳирқироқ овоз, хириллаш, нафас қисиши, диарея, қорин оғриғи, бош айланиши, ҳушидан кетиш, кўнгил айниши ва қайт қилиш. Аллергия белгилари одамдан одамга фарқ қилади. Нафас олиш йўллари ёки қон айланиши бузилганда жиддий аллергик хавф бошланиши мумкин. Биринчисини хириллаш, нафас йўлларининг тиқилиб қолиши ва сияноз, иккинчисини заиф пулс, терининг оқариб кетиши ва ҳушидан кетиш билан кўрсатиш мумкин. Ушбу аломатлар пайдо бўлганда, аллергик реаксия анафилаксия деб аталади, бу Иге антикорлари иштирок этганда ва тананинг озиқ-овқат билан бевосита алоқада бўлмаган жойлари таъсирланиб, оғир симптомларни кўрсатганда пайдо бўлади[17]. Даволанмаса, бу вазодилатацияга, анафилактик шок деб аталадиган паст қон босими ҳолатига ва жуда камдан-кам ҳолларда ўлимга олиб келиши мумкин[8][17].
лге воситасида бўлмаган аломатлари
Сут аллергияси учун Иге воситачилигида бўлмаган аломатлар Иге воситачилигига қараганда тез-тез учрайди[18]. Ангионевротик шиш ёки атопик дерматит касалликлари каби баъзи аломатларнинг мавжудлиги кўпроқ Иге воситачилигидаги аллергия билан боғлиқ бўлса, Иге воситачилигида бўлмаган реаксиялар тери ёки нафас олиш белгиларисиз ошқозон-ичак симптомлари сифатида намоён бўлади[16][19]. Иге воситачилиги бўлмаган сигир сути аллергияси доирасида Озиқ-овқат оқсиллари билан боғлиқ энтероколит синдроми (ФПИЭС), озиқ-овқат оқсиллари билан боғлиқ аллергик проктоколит (ФПИАП) ва озиқ-овқат оқсиллари билан боғлиқ энтеропатия (ФПЕ) ўртасида фарқланади. Ҳамма учун умумий қўзғатувчи овқатлар – сигир сути ва соя овқатлари (шу жумладан соя чақалоқ формуласи)[19][20]. Сувли ва баъзан қонли диарея овқатдан кейин беш-ўн соат ўтгач, сувсизланиш ва паст қон босими даражасига қадар ривожланиши мумкин. Сигир сутига реаксияга кирган чақалоқлар соя формуласига ҳам, соя формуласига реаксияга кирганлар эса сигир сутига реаксияга киришиши мумкин[20][21]. ФПИЭС диагностикаси ва даволаш учун халқаро консенсус кўрсатмаларини ўрнатди[21].
Механизмлари
Аллергия реаксиясининг механизмига кўра, озиқ-овқат аллергиясидан келиб чиқадиган ҳолатлар уч гуруҳга бўлинади[22]:
- Иге воситачилигида (классик) – энг кенг тарқалган тури, овқатдан кейин қисқа вақт ичида пайдо бўладиган ва анафилаксия шокгача ўтиши мумкин бўлган ўткир ўзгаришлар сифатида намоён бўлади.
- Нон-Иге воситачилигида – Иге иштирок этмаган иммун жавоб билан тавсифланади; овқатдан кейин бир неча соатдан бир неча кун ўтгач пайдо бўлиши мумкин, бу ташхисни мураккаблаштиради.
- Иге ва Иге воситачилигида бўлмаган – юқоридаги икки турдаги гибрид.
Аллергик реаксиялар иммунитет тизимининг одатда зарарсиз моддаларга, масалан, озиқ-овқат таркибидаги оқсилларга гиперактив жавобидир. Баъзи оқсиллар аллергик реаксияларни келтириб чиқаради, бошқалари эса бундан мустасно. Бир назарияга кўра, овқат ҳазм қилишга қаршилик кўпинча бузилмаган оқсиллар ингичка ичакка етиб келганида ва иммун реаксияларида иштирок этадиган оқ қон ҳужайралари фаоллашганда пайдо бўлади[23]. Пиширишда ҳарорат иссиқлиги оқсил молекулаларини тизимли равишда бузади ва уларни камроқ аллерген қилади[24]. Аллергик реаксияларни икки босқичга бўлиш мумкин: аллерген билан алоқа қилгандан сўнг дарҳол пайдо бўладиган, аммо сусайиши мумкин бўлган ўткир реакция ва кеч фазали реакция белгиларини узайтиради ва натижада тўқималарнинг кўпроқ зарарланишига олиб келади[25].
Манбалар
- ↑ "Тиминг оф Фоод Интродуcтион анд тҳе Риск оф Фоод Аллергй". Нутриэнц 11 (5): 1131. Май 2019. дои:10.3390/ну11051131. ПМИД 31117223. ПМC 6567868. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=6567868.
- ↑ „Чоосинг Wиселй: Дон'т релй он антиҳистаминес ас фирстлине треатмент ин севере аллергиc реаcтионс“. Америcан Аcадемй оф Фамилй Пҳйсиcианс. 2021-йил 20-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 28-август.
- ↑ Финеман, СМ (Жулй 2014). "Оптимал Треатмент оф Анапҳйлахис: Антиҳистаминес Версус Эпинепҳрине". Постградуате Медиcине 126 (4): 73–81. дои:10.3810/пгм.2014.07.2785. ПМИД 25141245. ҳттпс://пубмед.нcби.нлм.ниҳ.гов/25141245/. Қаралди: 2022-09-08.Сут аллергияси]]
- ↑ "Cоw'с милк протеин аллергй ин чилдрен: а праcтиcал гуиде". Италиан Жоурнал оф Педиатриcс 36: 5. Жануарй 2010. дои:10.1186/1824-7288-36-5. ПМИД 20205781. ПМC 2823764. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=2823764.
- ↑ „Астҳма анд Аллергй Фоундатион оф Америcа“. 2012-йил 6-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 23-декабр.
- ↑ „Фоод Аллерген Лабелинг анд Cонсумер Протеcтион Аcт оф 2004 Қуэстионс анд Ансwерс“. Фоод анд Друг Администратион. 2017-йил 31-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 29-сентябр.
- ↑ 7,0 7,1 „Фоод Аллергиэс: Wҳат Ёу Неэд то Кноw“. Фоод анд Друг Администратион (2017-йил 18-декабр). 2018-йил 25-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 12-январ.
- ↑ 8,0 8,1 "Жапанесе Гуиделине фор Фоод Аллергй 2014". Аллергологй Интернатионал 63 (3): 399–419. Септембер 2014. дои:10.2332/аллерголинт.14-РАИ-0770. ПМИД 25178179.
- ↑ „Фоод аллерген лабеллинг анд информатион реқуиременц ундер тҳе ЭУ Фоод Информатион фор Cонсумерс Регулатион Но. 1169/2011: Течниcал Гуиданcе“ (2015-йил 1-апрел). 2015-йил 10-сентябрда асл нусхадан архивланган.
- ↑ "Фоод аллерген лабелинг ин тҳе УСА анд Эуропе". Cуррент Опинион ин Аллергй анд Cлиниcал Иммунологй 6 (3): 186–90. Жуне 2006. дои:10.1097/01.алл.0000225158.75521.ад. ПМИД 16670512.
- ↑ "А cонсенсус протоcол фор тҳе детерминатион оф тҳе тҳрешолд досес фор аллергениc фоодс: ҳоw муч ис тоо муч?". Cлиниcал анд Эхпериментал Аллергй 34 (5): 689–95. Май 2004. дои:10.1111/ж.1365-2222.2004.1886.х. ПМИД 15144458. ҳттп://дигиталcоммонс.унл.эду/cги/виэwcонтент.cги?артиcле=1036&cонтехт=фоодсcиэфаcпуб. Қаралди: 2019-07-06.Сут аллергияси]]
- ↑ „Гуиа собре Програма де Cонтроле де Алергêниcос“ (пт-бр). Агêнcиа Наcионал де Вигилâнcиа Санитáриа (2016). 2018-йил 29-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 7-апрел.
- ↑ Саваге, Ж; Жоҳнс, CБ (Фебруарй 2015). "Фоод аллергй: эпидемиологй анд натурал ҳисторй". Иммунологй анд Аллергй Cлиниcс оф Нортҳ Америcа 35 (1): 45–59. дои:10.1016/ж.иаc.2014.09.004. ПМИД 25459576. ПМC 4254585. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=4254585.
- ↑ Ванденплас, Й (Жулй 2017). "Превентион анд Манагемент оф Cоw'с Милк Аллергй ин Нон-Эхcлусивелй Бреастфед Инфанц". Нутриэнц 9 (7): 731. дои:10.3390/ну9070731. ПМИД 28698533. ПМC 5537845. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=5537845.
- ↑ "Орал иммунотҳерапй фор Иге-медиатед cоw'с милк аллергй: а сйстематиc ревиэw анд мета-аналйсис". Cлиниcал анд Эхпериментал Аллергй 42 (3): 363–74. Марч 2012. дои:10.1111/ж.1365-2222.2011.03948.х. ПМИД 22356141.
- ↑ 16,0 16,1 "Диагностиc аппроач анд манагемент оф cоw'с-милк протеин аллергй ин инфанц анд чилдрен: ЭСПГҲАН ГИ Cоммиттеэ праcтиcал гуиделинес". Жоурнал оф Педиатриc Гастроэнтерологй анд Нутритион 55 (2): 221–9. Аугуст 2012. дои:10.1097/МПГ.0б013э31825c9482. ПМИД 22569527.
- ↑ 17,0 17,1 "Фоод аллергй: Эпидемиологй, патҳогенесис, диагносис, анд треатмент". Тҳе Жоурнал оф Аллергй анд Cлиниcал Иммунологй 133 (2): 291–307; қуиз 308. Фебруарй 2014. дои:10.1016/ж.жаcи.2013.11.020. ПМИД 24388012. ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/сим_жоурнал-оф-аллергй-анд-cлиниcал-иммунологй_2014-02_133_2/паге/291.
- ↑ "Беттер реcогнитион, диагносис анд манагемент оф нон-Иге-медиатед cоw'с милк аллергй ин инфанcй: иМАП-ан интернатионал интерпретатион оф тҳе МАП (Милк Аллергй ин Примарй Cаре) гуиделине". Cлиниcал анд Транслатионал Аллергй 7: 26. 2017. дои:10.1186/с13601-017-0162-й. ПМИД 28852472. ПМC 5567723. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=5567723.
- ↑ 19,0 19,1 "Нон-Иге-медиатед Адверсе Фоод Реаcтионс". Cуррент Аллергй анд Астҳма Репорц 17 (12): 84. Новембер 2017. дои:10.1007/с11882-017-0744-8. ПМИД 29138990.
- ↑ 20,0 20,1 "Нон-Иге-медиатед гастроинтестинал фоод аллергиэс ин чилдрен". Педиатриc Аллергй анд Иммунологй 28 (1): 6–17. Фебруарй 2017. дои:10.1111/паи.12659. ПМИД 27637372.
- ↑ 21,0 21,1 "Интернатионал cонсенсус гуиделинес фор тҳе диагносис анд манагемент оф фоод протеин-индуcед энтероcолитис сйндроме: Эхеcутиве суммарй-Wоркгроуп Репорт оф тҳе Адверсе Реаcтионс то Фоодс Cоммиттеэ, Америcан Аcадемй оф Аллергй, Астҳма & Иммунологй". Тҳе Жоурнал оф Аллергй анд Cлиниcал Иммунологй 139 (4): 1111–1126.э4. Април 2017. дои:10.1016/ж.жаcи.2016.12.966. ПМИД 28167094.
- ↑ „Фоод аллергй“. НҲС Чоиcес (2016-йил 16-май). — „А фоод аллергй ис wҳен тҳе бодй'с иммуне сйстем реаcц унусуаллй то спеcифиc фоодс“. 2017-йил 20-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 31-январ.
- ↑ Фоод Реаcтионс. Аллергиэс (Wайбаcк Мачине сайтида 2010-04-16 санасида архивланган). Фоодреаcтионс.орг. Кент, Энгланд. 2005. Аccессед 27 Апр 2010.
- ↑ Маё Cлиниc. Cаусес оф Фоод Аллергиэс. (Wайбаcк Мачине сайтида 2010-02-27 санасида архивланган) Април 2010.
- ↑ "Эффеcтор анд потентиал иммунорегулаторй ролес оф маст cеллс ин Иге-ассоcиатед аcқуиред иммуне респонсес". Cуррент Опинион ин Иммунологй 18 (6): 751–60. Деcембер 2006. дои:10.1016/ж.cои.2006.09.011. ПМИД 17011762.