Франсиядаги завод

Сут саноати — сутдан турли сут маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган озиқ-овқат саноати тармоғи. Сут саноати таркибига сариёғ, сут, қатиқ, қаймоқ, сметана, қуруқ сут, сут консервалари, пишлоқ (сир), творог, бринза, музқаймоқ, казеин ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган корхоналар киради. Ўзбекистонда ХХ асрнинг 20й.лари охирларига қадар сутдан хонаки усулларда қаймоқ, қатиқ, айрон, сузма, қағаноқ, пишлоқ, қурт каби маҳсулотлар, қатиқни кувда пишиб сариёғ тайёрланган.

Ўзбекистонда биринчи сут заводи 1928-йилда Тошкент шаҳрида ишга туширилган. 1940й.га келиб республиканинг йирик шаҳарларида қурилган 13 та сут заводи ишлади (уларда 30,4 минг т сут қайта ишланган ва асосан ёги олинмаган сутқатиқ маҳсулотлари, сариёғ ишлаб чиқарилган). 50й.лар охирига келиб сут заводлари сони 25 тага етди (293 та сут қабул килиш пунктлари ташкил этилди), уларнинг 21 тасида буғхоналар курилди. 1960—1970-йилларда Термиз (1961), Андижон (1962), Урганч (1964), Навоий (1965), Ғазалкент (1966), Наманган (1966), Хўжайли (1968), Жиззах (1969) ш.ларида замонавий сут заводлари ишга туширилди. 1974-йилда Тошкентда бир сменада 150 т сут ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган сут комбинати фойдаланишга топширилди. 1975—1985-йилларда бир кечакундузда 50—30 т сутни кайта ишлайдиган Фарғона, Қўқон, Ангрен, Олмалиқ, Гулистон, Жиззах, Каттақўрғон, Чирчиқ ш.ларида сут ктлари ишга туширилди.

Сут заводлари сметана, қаймоқ, пишлоқ кдсоклаш ва сутни бутилкаларга қуйиш автомат линиялари билан жиҳозланди, 156 сепаратор бўлимлари қурилди.

Исроилдаги завод

Сут саноати корхоналарида кичик ёшдаги болалар учун сут маҳсулотлари, бузокларни боқиш учун сунъий сут ишлаб чиқариш. йўлга қўйилди. 1990-йилга келиб Ўзбекистон Седа 684,1 минг т ёғи олинмаган сут ва сут маҳсулотлари, 15,9 минг т сариёғ, 2,1 минг т қаттиқ ва юмшоқ пишлоқ, 20,7 минг т ёгеиз сут маҳсулотлари, 8,2 минг т музқаймоқ ишлаб чиқаридди.

90й.лардан бошлаб Сут саноати корхоналарини техник жиҳатдан қайта қуроллантириш, хорижий технологиялар, 1 қадоқлаш автоматлари билан жиҳозлаш аматга оширилди, чет эл фирмалари билан ҳамкорликда қаймоқ, казеин, ёгурт каби маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган, қуввати 10 т сут бўлган 15 мини заводлар барпо этилди, қўшма корхоналар курилди. „Бухоросут“, „Фарғонасут“ аксиядорлик жамиятлари Ўзбекистон—Британия қўшма корхонаси, „Бравосут“ (Самарқанд ш.), Ўзбекистон — „Нестле“ (Наманган ш.), Тошкент шаҳрида „Вимм Билл Данн — Марказий Осиё“ (Россия — Ўзбекистон) қўшма корхоналари шулар жумласидандир.

1993-йилда Республика гўшт ва сут саноати вазирлиги, қорамолларни бўрдоқига боқиш бирлашмалари негизида „Ўзгўшцуцаноат“ бирлашмаси ташкил этилди.

Республикадаги барча тоифадаги хўжаликларда 4,03 млн. т сут ишлаб чиқарилди (унинг 96% деҳқон хўжаликларида етиштирилди), 790 т сариёғ, 6,3 минг т сут ва сут маҳсулотлари, 2715 т музқаймоқ тайёрланди (2003). 2003-йил декабрдан тўлиқ хусусийлаштирилган Сут саноати корхоналарини бирлаштирадиган „Ўзгўшцуцаноат“ уюшмаси таркибида 40 дан ортиқ сутни қайта ишлаш корхоналари ишлайди. Уларнинг ишлаб чиқариш қувватлари бир сменада 1067,7 т сутни қайта ишлаш, 25 т сариёғ, 11,8 т сир, 20,8 т музқаймоқ, 15 т ёғи олинган қуруқ сут ва бошқаларни ташкил этади (2004). Сут саноати корхоналари замонавий пастерлаш, стерилизациялаш, совутиш, буғлаш, маҳсулотни қадоқлаш ускуналари билан жиҳозланган, авторефрижираторлар, сут ва бошқа маҳсулотларни ташийдиган автомобилларга эга.

Яна қаранг

Манбалар