Sutlamadoshlar
Сутламадошлар (Эупҳорбиаcеаэ) - икки уруғпаллалиларга мансуб сут ширали ўсимликлар оиласи. Ўт, бута, дарахт ва лианалардан иборат. Барглари навбатлашиб ёки қарамақарши жойлашган, ёнбаргчали. Гули бир жинсли, бир ёки икки уйли. Чангчилари гулнинг ўртасида. Тугунчаси 3 чанокли ва 3 устунчали. Меваси, одатда, кўсакча, баъзан, данаксимон ёки камданкам резавор. Ер шарининг барча қитъаларида, кўпроқ тропик ва субтропик ҳудудларида тарқалган. 7000 га яқин тури бор. Ўзбекистонда 8 туркуми, 150 тури усади. С.нинг суцимон шираси таркибида заҳарли моддалар, каучук ва бошқа доривор моддалар бор. Баъзи турлари (мас, канакунжут, лепадена ва бошқалар) манзарали ва доривор ўсимлик сифатида ўстирилади. Айрим турларининг меваси ейилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |