Суто (басуто) — банту халқлари гуруҳига мансуб халқ. Лесото ва ЖАРнинг қўшни туманларида яшайди. Умумий сони 4 млн. кишидан ортиқ (1990й.лар ўрталари); жумладан, ЖАРда 2,44 млн. киши, Лесотода 1,6 млн. киши. Шунингдек, Боцванада ҳам яшайди. Суто тилида сўзлашади. Диндорлари — христианлар, бир қисми анъанавий эътикрдларга амал қилади.