Сутралар (санскритча — ип) — қадимий ҳинд адабиётида фалсафа, дин, ахлоқ, сиёсат, ҳуқуқ, грамматика ва бошқа бўйича ёзилган, панднасиҳат, ибрат тарзидаги парчалар, қисқа рисолалар. Дастлабки Суратлар мил. ав. 1-мингйиллик ўрталарида пайдо бўлган. Фалсафага оид суратлар мил. В асрда, ҳуқуққа бағишланганлари эса мил. И—ИИИ асрларда вужудга келган. Суратлар тили образлилиги ва ғикматли сўзларга бойлиги билан ажралиб туради. Ҳинд адабиётининг машҳур ёдгорлиги "Артхашастра" ("Амалий турмуш илми") ҳам суратлар тилида ёзилган.