Сув каламуши (Арвиcола террестрис) — кемирувчилар туркумига мансуб сут эмизувчи ҳайвон. Гавдасининг узунлиги 24 см ча, думи 15 см ча. Қўнғиркулранг, қўнғир ёки кора. Европа, Шимолий ва Олд Осиёда, Россиянинг ғарбий чегарасидан то Байкалгача бўлган жойларда тарқалган. Кўлмаклар ёки секин оқар сув ҳавзалари қирғоғида, даре буйидаги сув босган утлокларда яшайди; асосан, кирғоққа уя ясайди. Езда эса сувдаги қамишлар уюми устига ин қуради. Апрел—сентабрда урчийди. Экинлар (карам, илдизмевалилар)ни еб, зарар келтиради. Қишга озиқ ғамлайди. Сув каламуши туляремия касаллиги бактерияларини тарқатувчи асосий манба. Териси паст сифатли муйна беради.