Сув массалари — сув ҳавзасининг майдони ва чуқурлиги билан ўлчанадиган ва муайян табиийгеографик шароитларда шаклланадиган физиккимёвий хусусиятлари киёсан бир хил бўлган сув хажми. Сув массаларини шакллантирадиган асосий омиллар мазкур ўлканинг иссикдик ва сув баланси, яъни унинг асосий кўрсаткичлари температура ва шўрликдир. Юзага келган жойдан узоклаша борган сари См. иссиклик ва сув баланси таъсирида ўзгаради, теваракатрофдаги сувлар билан аралашади. Дунё океанининг вертикал структурасида куйидаги См. ажратилади. Ҳар бир океаннинг ўзига хос См. бор. Мас, Атлантика океанида Голфстрим, Шимолий тропик ва бошқа юза См., Шимолий субтропик, Жанубий субтропик ва бошқа юза ости См., Шимолий Атлантика, Жанубий Атлантика ва бошқа оралиқ См., Ўрта денгиз См., чуқур См. ва бошқа; Тинч океанда — Шимолий тропик, Шимолий марказийсубтропик, Жанубий тропик ва бошқа юза ости См., Шимолий Тинч океан, Жанубий Тинч океан ва бошқа оралиқ См. Тинч океаннинг чуқур Сув массаларидир.