Suv osti apparati
Сув ости аппарати - сув остида кузатувлар, тадқиқотлар, қидирув ишлари ва бошқа олиб бориш учун мўлжалланган қурилма* Баъзиларида тадқиқотчи олимлар бўлади, баъзиларининг узатган маълумотлари ерда ёки кемада туриб қабул қилинади. Сув ости аппаратининг ўзи сузар (мас, батискаф, спорцайёҳлик ва ғаввослик қурилмалари) ёки дрейфланувчи трос ёрдамида кемага тиркаб қўйиладиган (мас, батипланлар) ёки сув тубига тушиладиган (мас, гидростатлар, батисфералар) турлари бор. Сув ости аппарати сув тубига 10000 м дан ҳам чуқурга туширилиши мумкин (мас, Тинч океанидаги Мариана нови (ботиғи)га туширилган "Триест" батискафида рекорд натижага эришилган, 19019 м, 1960).
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |