Suv osti kemasi

Сув ости кемаси — асосан сув остида сузишга мослаштирилган кема. Стратегик, оперативтактик ҳамда бошқа жанговар вазифаларни сув остида ҳамда сув устида бажаришда фойдаланилади. Бу кемаларнинг томчисимон ёки сигарасимон шаклдаги корпуси пўлат ёки титандан ясалади. Сув ости кемаси сув остида атом қурилмалари, электр токи аккумуляторлари; сув устида атом энергияси ёки дизел қурилмаси, сув остига унча чуқур тушмаган ҳолатда эса дизел қурилмалари ёрдамида ҳаракатланади.
Сув ости кемаси бажарадиган вазифасига қараб, баллистик ракеталар ва ўз-ўзидан мўлжал оладиган қанотли ракеталар, торпедалар, ракетаторпедалар, миналар билан қуроллантирилади; гидроакустик, радиолокацион аппаратура билан жиҳозланади. Асосий қуролига қараб, стратегик ёки оперативтактик вазифани бажаради. Асосий қуроли — ядро зарядлари ёрдамида узоққа отиладиган баллистик ракеталар. Бундай сув ости кемасида, одатда, кема океанда узоқ вақт туришига имкон берадиган электр курилмалар бўлади. Оперативтактик вазифалар бажарадиган сув ости кемаси, ракета ва торпеда отувчи, мина қўювчи, радиолокацион дозорлик ҳамда транспортдесантлик вазифаларини бажарувчи кемаларга бўлинади. Душманнинг сув ости кемалари билан курашишга мўлжалланган Сув ости кемаси ўз-ўзидан мўлжал оладиган ракетаторпедалар билан қуроллантирилади. Мина қўювчи Сув ости кемаси турли мақсадларга мўлжалланган миналар ва мудофааланиш торпедалари билан қуролланади.
Сув ости кемасини қуриш ХВИИ асрдан бошланди. Биринчи Сув ости кемасини Лондонда голланд олими К. ван Дреббел (1620), Россияда ҳаваскор ихтирочи Ефим Никонов (1724), Шимолий Америкада Д. Бушнелл (1776), Франсияда Р. Фултон (1801), Германияда В. Бауэр (1850) курди. Бу Сув ости кемасик.ларида мис ёки темирдан ясалган корпус, сув тўлдириш учун систерна, эшкак ёки қўлда айлантириладиган эшкакли парраклар бўлган; улар душман кемасининг корпусига махсус мосламалар ёрдамида маҳкамлаб қўйиладиган миналар билан қуролланган (миналар душман кемаси корпусига хода ёки гарпун билан етказилган).
ХХ аср бошларига келиб ҳарбий денгиз флоти бўлган давлатларнинг деярли ҳаммаси жанговар Сув ости кемаси кўра бошлади. ХХ аср 50-йилларидан бошлаб дастлаб АҚСҲ ва СССР, кейин эса Буюк Британия ва Франсия давлатлари атом қурилмалари бўлган Сув ости кемасини қура бошлади. Бу ҳол Сув ости кемасининг сув остида узоқ вақт бўла олишига ва юриш тезлигини кескин оширишга имкон берди. 60йилларда СССР ва АҚСҲ да атом бомбаси билан қуролланган Сув ости кемаси пайдо бўлди.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |