Suv osti televideniyesi
Сув ости телевидениеси — сув остидаги манзара ва объектларни кузатиш учун мўлжалланган телевидение. Сув ости телевидениесит.да сув ости телевизион курилмасидан фойдаланилади. Бу қурилма сигналларни қабул қилувчи ва узатувчи трубкалар; обектив; сатр ёйиш блоки, кадр ёйиш блоки; кучайтиргичлар, ёруғлик манбалари ва бошқа қисмлардан иборат. Асосий аппарати — сув остидаги телевизион камера. Сув ости телевидениесит.дан чўккан кемаларни қидириш, кемалар, гидротехника иншоотларининг сувга ботиб турган қисмларини текшириш, ғаввосларнинг ишини кузатиш, денгиз ва океанларнинг ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини ўрганиш, балиқ тўдаларини, нефт конларини қидириш, сув ости миналарини излаш, сув ости қуролларини синаш ва бошқа мақсадларда фойдаланилади. Сув ости телевидениесит тизимидан бир неча юз метр чуқурликда исталганча вақт давомида фойдаланиш мумкин.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |