Suv resurslari
Сув ресурслари – фойдаланиш учун яроқли бўлган ер усти, ер ости сувлари ва тупроқдаги нам захиралари. Сув ресурслари асрий (ер усти қатламлари, Қутб ва баланд тоғ музликлари, йирик кўллар ва шу кабида тўпланган чучук сувлар) ва қайта тикланадиган (дарё оқимлари, ер ости сувларининг ўзгарувчан ва динамик захиралари, кўллар ҳажмининг бир қисми ва бошқалар) турларга бўлинади.
Сув ресурслари деганда сув объектлари – дарё, кўл, денгизлар ҳам тушунилади, чунки улардан кема қатнови, гидроэнергетика, балиқ хўжалиги, дам олиш, туризм ва бошқа мақсадларда фойдаланилади. Гидросферадаги турғун сув захираларнинг фақат 2,5% гина чучук сув (унинг фақат салкам 1% дан кишилар фойдалана оладилар), 70% музликлар, қолгани тупроқ нами шаклида. Дарёлар, оқар кўллар ва кўпчилик ер ости сувлари ҳам чучук. Ернинг Дунё океани, ер ости сувлари, музликлар, тупроқдаги нам, дарё (ўзан) сувлари, атмосфера буғлари— гидросферада, айрим ҳисоб китобларга кўра, 1454 327,2 минг км³ турғун сув ресурслари бор.
Назарий жиҳатдан сув ресурслари битмас туганмас, чунки бу ресурслардан оқилона фойдаланилганда сув ресурслари айланиб янгиланиб туради. Лекин кўпгина мамлакатларда сув ресурсларидан қишлоқ хўжалиги., саноат, коммунал хўжалиги ва бошқа мақсадларда фойдаланишнинг ортиши ҳамда турли омиллар таъсирида, биринчи навбатда ишлатиладиган ифлос сувларни тозаламай дарё ва кўлларга оқизилишидан сув манбаларининг ифлосланиши натижасида ХХ аср охирига келиб инсоният олдида сув такчиллиги муаммоси пайдо бўлди. БМТ томонидан келажакда инсониятни чучук сув билан таъминлаш муаммоларига бағишланган Сув ресурслари бўйича 3жаҳон форуми ўтказилди (2003, Япония, Киото), 2003-йил Халқаро чучук сув йили деб эълон қилинди. Ўрта Осиёда сув ресурслари, асосан, дарё оқимлари ва ер ости сувларининг динамик захиралари (тикланадиган ресурслар), шунингдек, тоғлардаги музликлар ва кўлларнинг асрий сув захираларидан ташкил топади. Дарё оқимлари тоғларда мавсумий қор қатламлари, музликлар ва кррликларнинг эриши, шунингдек, ёғинлар натижасида ҳосил бўлади. Тоғлардаги ер ости сувлари юкрридаги санаб ўтилган сув олиш манбалари ҳисобига вужудга келади. Тоғолди ва суғорма минтақаларда ер ости сувлари, асосан, ер усти сувлари ҳисобига тўйинади. Дарё ва ер ости сувларининг сув ресурслари ўзаро бир-бирига боғлиқ. Ер ости сувларидан жуда катта миқдорда фойдаланиш дарё оқимини камайтириб юборади. Ўрта Осиёнинг суғорма деҳқончилик минтақаларида дарё сувларининг йиллик ресурслари 114 км³ ни, жумладан, Амударёда (Зарафшон ва Қашқадарё билан бирга) – 74,7 км³, Сирдарёда – 39 км³, Тажан ва Мурғобда – 2,4 км³ ни ташкил этади. Сув ресурслари ҳудудий жиҳатдан нотекис жойлашган бўлиб, тоғларда ҳосил бўлсада, кенг тармоқли суғориш каналлари ёрдамида, асосан, текисликларда фойдаланилади.
Сув ресурсларининг ҳудудий жиҳатдан нотекислиги сув истеъмолидаги танқисликни вужудга келтиради. Уни бартараф этиш учун оқимнинг бир қисми минтақадан бошқасига қайта тақсимланади. Оқимни қайта тақсимлаш Амударё (Қорақум, АмуБухоро, Катта Ҳисор, Қарши каналлари ва бошқалар) ва Сирдарё (Катта Фарғона, Катта Андижон, Катта Наманган, Жанубий Мирзачўл каналлари ва бошқалар) ҳавзаларида жуда катта ҳажмда амалга оширилган (қаранг Дарёларни ҳавзалараро оқизиш, Давлат сув фондў).
Адабиётлар
- Ирригация Ўзбекистана: в 4х, т.д. 1 – 4, Т., 19751981; Лвович М. И., Мировўе водниэ ресурсў и их будуҳее, М., 1974; Баҳритдинов Б. А., Ўрта Осиёнинг дарё ва зовур сувлари гидрохимияси, Т., 1983.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |