Suv toshqini
Сув тошқини — дарё, кўл ёки денгиз суви сатҳининг кўтарилиши натижасида қуруқликни сув босиши. Дарё суви, асосан, ҳаво температураси кескин кўтарилиб, қор ёки музликлар қисқа вақтда кўп миқдорда эриганда, қаттиқ жала қуйганда тошади. Дарё ўзанига муз тиқилиб қолганда ҳам тошқин рўй беради. Денгиз соҳиллари ва оролларда зилзила пайтида ёки океанда вулқон отилганда тўлқин кўтарилиши натижасида ҳам Ст. вужудга келади.
Сув тошқинини олдини олиш учун сув омборлари қурилиб, ортиқча сувни унга буриб юборилади, сув ёқаларига мустаҳкам тўғон, дамбалар қурилади.
Сув тошқини ва унинг талофатлари; Сув тошқини ҳам табиий офатлар орасида энг хавфлиси ҳисобланади.Сув тошқини деб, дарё, кўл ҳовузлардаги сув сатҳининг кескин кўтарилиш натижасида маълум майдонлардаги ерларни сув тагида қолишига айтилади.Сув тошқинига турли омиллар сабабчи бўлади;
- Кучли ёмғир ёғиш оқибатида (жала, сел қуйиши):
- Қорнинг сурункали эриши натижасида :
- Кучли шамол эсиши натижасида ;
- Оқар дарёлардаги музликларни йиғилиб, сунъий тўғон ҳосил қилиниши:
- Тоғ жинсларининг нураши, сурилиши ёки бошқа сабаблар билан сув сақлаш омборларининг бузилиши оқибатида.
Кучли ёмғир ёғиши натжасида сувларнинг сатҳи кескин кўтарилиб, дарё, кўлларга сиғмайди ва натижада экин майдонларини турар жой массивларини, йўлларни сув босади ва уларни издан чиқаради. Бундан ташқари, электр энергия, алоқа узатгичлар, меллиоратив тизимлар ишдан чиқади, чорва моллари, қишлоқ хўжалиги экинлари йўқ бўлиб кетади, хом ашёлар, ёқилғи, озиқ овқатлар, минерал ўғитлар ва бошқа муҳим маҳсулотлар яроқсиз ҳолга келади, ёки бутунлай йўқ бўлиб кетади.Шулар ҳатижасида жуда катта миқдорда моддий зарар кўрилиб, инсонларни яхши ҳаёт кечиришига ҳалақит қилиши мумкин. Сув тошқини турли жойларда, жумладан, Ўзбекистонда ҳам тез — тез бўлиб туради. Масалан, 1992-1995-йилларда кўпгина вилоятларда- Хоразм, Бухоро, Сурхондарё, Қашқадарё, Жиззах, Сирдарё ва бошқа жойларда жуда катта экин майдонлари сув остида қолиб, оқибатда жуда катта моддий зарар кўрилди.Кучли ёмғир ёғиши натижасида, сув тошқини 1993,1994, 1995,2000, 2001-йилларда Европа давлатларида ҳам кузатилиб, буларнинг оқибатида нафақат моддий зарар, балки ҳисоблаб бўлмайдиган маънавий зарар- инсонлар ўлими юз берди. Оқар дарёларда сувларнинг сатҳи музликлар билан қопланиши ҳам сувнинг оқимига қарши тўсиқлар (тўғонлар) ҳосил бўлиши натижасида сув тошқини рўй бериши мумкин. Бу хилдаги тошқин 1992-йилда Қорақалпоғистон Республикасида Амударё оқиб ўтадиган учта туманда кузатилди. Натижада муз тўғонларни самолётлардан портлатиш билан эритилди ва минтақани сув босиш хавфи бартараф этилди. Сув тошқини каналлар ва сув сақлайдиган омборларнинг турли сабабларга кўра ишдан чиқиши оқибатида ҳам кузатилиши мумкин. Умуман каналлар, сув омборлари, сув энергияси, сув йўллари ҳамда сувнинг ўзидан фойдаланиш мақсадида қурилади. Ҳозирги вақтда МДҲ давлатларида сув сиғими 1 миллион метр /куб дан ортиқ бўлган сув омборлари мингтага яқин бўлиб, уларнинг сув сатҳи 116000 километр/куб га тенг. (шундан 53 та сув омбори Ўзбекистон худудида жойлашгандир) бу сув омборларида 55,5милиард метр/кубдан ортиқ сув сақланиб, улар орқали қишлоқ хўжалиги сув билан таъминланиб, катта иқтисодий самара олинади. Лекин бундай гидротехник иншоотлар бирор сабаблар билан бузилса атрофида яшовчи атроф-муҳитга, инсонларга, деҳқончиликка жиддий зарар келтиради. Масалан, Чорвоқ сув омборида 2,1 км/куб сув сақланиб, агар у бузилса 8 метр қалинликдаги сув Тошкент вилоятининг учта туманини 46 км/ соат тезлик билан ҳаракатланиб сув босиш хавфи туғилади. Шунга ўхшаш катта ҳажмдаги сув омборлари Жиззах, Сирдарё, Бухоро, Самарқанд вилоятларига ҳам хавф солиши мумкин. Шунинг учун сув сақлайдиган омборларни ҳар хил фалокатлардан асраш учун ҳамма турдаги эҳтиёт чоралари кўрилиши лозим. Жумладан, бирламчи ва иккиламчи сақловчи платина қуриш, ҳар бир платиналар темир бетонли қоришмалардан тайёрланиши лозим. Гидротехник иншоотлар қуйидаги сабабларга кўра бузилиши мумкин. Кушли табиий ҳодисалар оқибатида: а) ер силкиниши, б) ер сурилиши, в) кучли сел келиши,) кучли ёмғир сувидан ювилиб кетиши: -Гидротехник иншоот жиҳозлариниг эскириши ва табиий парчаланиши оқибатида: -Гидротехник иншоотларни лойиҳалашда ва қуришда йўл қўйиладиган хатоликлар оқибатида: -Гидротехник иншоотлардан нотўғри фойдаланиш ва қоидаларини бузилиши оқибатида Умуман сув тошқинига қарши қўлланиладиган омиллар қуйидагилардан иборат: дарёдаги сувнинг сарфланиш даражасини ошириш, сув оқимига қарши ерларни кундаланг қилиб чуқур ҳайдаш, дарё қирғоқларини кўтаришдан иборатдир. Сув тошқини хавфи туғилганда аҳолини ўз вақтида хабардор қилиш, фуқароларни моддий ресурсларини, қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини хавфсиз жойларга эвакуация қилиш энг муҳим ишлардан ҳисобланади. Эвакуациядан олдин ҳар бир фуқаро ўзи яшаб турган уйларни хавфсиз ҳолатга келтириш яъни (газ, сув, электр тармоқларини ўчириш дераза ва эшикларни маҳкамлаб бекитишлари лозим) ва ўзи билан керакли ҳужжатларини, пул ва тақинчоқларини камида уч кунга етадиган егулик озиқ-овқатлар ва ичимлик сувларини олиши зарур. Сув тошқинида қолқан одамлар турли хавфсирашларга берилмасликлари ва сув оқими бўйича паст сатҳли қирғоқ томон сузишлари (ҳаракатланишлари) керак. Сув тошқини пайтида маълум қисм одамлар (қутқарувчилар) шу фалокат ҳудудида қолиб, имкони борича қилинадиган ишларни бажаришлари зарур. Аҳоли сув ичида қолган озиқ овқатларни емасликлари ва сув ичмасликлари керак.Яшаш жойларда электрдан фойдаланмасликлари лозим, чунки ёнғин чиқишларга олиб келиши мумкин. Сув тошқини хавфи ўтгандан кейин, фуқаролар ўзларининг доимий яшаш жойларига қайтиб келгач тошқин оқибатларини бартараф этиш чора тадбирларини бошлаб юборадилар. Улар қуйидагилардан иборат: -Сув босган жойлардаги сувни чиқариб ташлаш ва қуритиш: -Уйларнинг ертўлаларидаги сувларни чиқариб ташлаш: -Тошқин натижасида бузилган жойларни: маиший -энергетик тармоқларни, йўлларни, кўприкларни ва бошқаларни қайта тиклаш. -Қайта тиклаб бўлмайдиган, иншоотларни, уйларни йиқитиш ва тозалш. — Экинзорларни сувдан тозалаш. Юқоридаги тадбирлар фуқаролар муҳофазаси штаби ва унинг тизимлари бошчилигида, халқ оммаси иштирокида амалга оширилади.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |