Сува (японча: 諏訪市, Сува-ши?) Япониянинг Нагано префектурасида жойлашган шаҳардир. 2019-йил 1-март ҳолатига кўра 20698 хонадонда 48.972 нафар аҳоли истиқомат қилган[1] ва аҳоли зичлиги ҳар квадрат километрга 452 кишидан тўғри келади. Шаҳарнинг умумий майдони 109,17 квадрат километр (42,15 ми²) ни ташкил этади.

Сува

諏訪市
Шаҳар
Skyline of Suva
Suva
Байроқ
Suva
Герб
Мамлакат Япония
{{{минтақа_тури}}} Чубу вилояти
Асос солинган 1-апрел 1889-йил
Майдон 109.17 км2 (42.15 кв ми)
Расмий тил(лар)и япон
Аҳолиси
 (2019-йил март)
48 972
Зичлиги 450 киши/км2
Вақт минтақаси УТC+9:00
Телефон коди 0266-52-4141
Олти йилда бир марта ўтказиладиган Сува- таишадаги Онбашира

Тарихи

Сува кўли қирғоқларида ҳеч бўлмаганда япон палеолит давридан буён ерлик аҳоли яшаб келмоқда. Сува сулоласи бу ҳудудни Нара давридан бери бошқарган ва бу ҳудуд Эдо давридаги Токугава сёгунати давридаги Сува доменининг қал’а шаҳри ва Кошу Каидо шоссесида пост стансияси сифатида ривожланган. 1889-йил 1-апрелдаги Меижи реставрациясидан кейинги кадастр ислоҳотларида Камисува қишлоғи ташкил этилди. Кавасува 1891-йил 20-апрелда шаҳарча мақомига кўтарилди. Шига ва Тоёда (Сува туманидан) қишлоқлари билан бирлашгандан сўнг, Камисува 1941-йил 10-августда шаҳар мақомига кўтарилиб, ўз номини Сувага ўзгартирди.

Географияси

Сува Нагано префектурасининг марказида жойлашган бўлиб, шимол ва ғарбда Сува кўли билан ўралган, префектура пойтахти Нагано шаҳридан тахминан 100 километр жанубда ва Токио ёки Нагоя марказидан эса машинада икки соатлик йўл узоқликда жойлашган.

Атрофдаги муниципалитетлар

Иқлими

Шаҳар иссиқ ва нам ёз ҳамда нисбатан юмшоқ қиш билан тавсифланган иқлимга эга (Кöппен иқлим таснифи Дфа). Сувада ўртача йиллик ҳарорат 11.4 °C (52.5 °Ф) ни ташкил этади. Йиллик ўртача ёғин миқдори 1,301.5 мм (51.24 ин) бўлиб, энг серёғин ой июл ҳисобланади. Августда энг юқори ҳарорат 24.1 °C (75.4 °Ф) атрофида ва энг паст ҳарорати январда, тахминан −1.1 °C (30.0 °Ф) бўлади.

Сува (1991−2020) иқлими
Кўрсаткич Ян Фев Март Апр Май Июн Июл Авг Сен Окт Ной Дек Йил
Мутлақ максимал, °C 16,9 17,7 22,9 29,2 31,0 32,5 34,8 35,5 33,2 28,7 22,9 19,7 35,5
Ўртача максимал, °C 3,8 5,1 9,8 16,1 21,5 24,5 28,2 29,5 24,7 18,5 12,7 6,8 16,8
Ўртача ҳарорат, °C −1,1 −0,2 4,0 10,0 15,5 19,3 23,2 24,1 19,8 13,4 7,3 1,9 11,4
Ўртача минимал, °C −5,5 −5 −1 4,4 10,2 15,2 19,6 20,3 16,2 9,4 2,7 −2,4 7,0
Мутлақ минимал, °C −20,9 −23,1 −16,5 −7,3 −0,7 4,1 10,3 9,7 2,7 −2,4 −7 −15,6 −23,1
Ёғингарчилик меъёри, мм 43,3 50,6 89,0 92,8 111,7 155,1 194,0 140,8 176,9 136,8 69,0 41,6 1 301,5
Манба: Япония Метеорология Агентлиги[2][3]

Демографияси

Япония аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра[4], Сува аҳолиси 2000-йилда энг юқори чўққига чиққан ва шу вақтдан бери камайиб бормоқда.

Аҳолининг ўсиши
ЙилАҳоли±%
194037,547—    
195042,693+13.7%
196044,035+3.1%
197048,125+9.3%
198050,558+5.1%
199052,464+3.8%
200053,858+2.7%
201051,211−4.9%
202048,729−4.8%

Ҳукумат

Сува шаҳрида тўғридан-тўғри сайланадиган мер ҳамда 15 аъзодан иборат бир палатали шаҳар қонун чиқарувчи органи бўлган мер-кенгаш бошқарув шакли мавжуд.

Иқтисодиёти

Сува ҳудуди Наганонинг етакчи саноат маркази бўлиб, бир вақтлар Японияда ўзининг юқори даражада ривожланган нозик машинасозлик саноати сабабли ҳам „Шарқ Швейсарияси“ номи билан танилган[5]. Сеико Эпсон корпорацияси, ахборот билан боғлиқ ускуналар ва Сеико соатлари ишлаб чиқарувчиси, бош қароргоҳи Сува шаҳрида жойлашган[6]. Бу ҳудуд, шунингдек, иссиқ булоқ курортлари билан ажралиб турадиган машҳур сайёҳлик маскани ҳам ҳисобланади.

Таълим тизими

Сувада еттита давлат бошланғич мактаби ва шаҳар ҳукумати томонидан бошқариладиган тўртта давлат ўрта мактаби шунингдек, Нагано префектураси таълим кенгаши томонидан бошқариладиган иккита давлат ўрта мактаби ва битта ўрта/юқори мактаб фаолият юритади. Япония Қизил Хоч Жамиятининг Сува ҳамширалик мактаби ҳам шаҳарда бунёд этилган.

Бразилиянинг Cолéгио Сал э Луз мактаби илгари Сува шаҳрида жойлашган эди[7]. Кейинчалик у Окаяга кўчириб ўтказилди[8].

Транспорти

Темир йўл

Магистрал йўл

  • E20 Чūō тезкор йўли
  • Миллий йўналиш 20

Халқаро муносабатлар

Маҳаллий диққатга сазовор жойлар

  • Такашима қал’аси (高島城 Такашима-жō). Қал’а, шунингдек, „Суванинг сузувчи қал’аси“ (諏訪の浮城 Сува-но-уки-ширō) ёки Шимазаки қал’аси (島崎城 Шимазаки-жō) номи билан ҳам танилган.
  • Сунритз Ҳаттори санъат музейи
  • Онбашира (сўзма-сўз „ҳурматли журнал“ деган) фестивали ҳар олти йилда бир марта (йўлбарс ва маймун йилларида) ўтказилади. Тадбир доирасида тепаликлардаги жуда катта дарахтлар кесилиб, водийга туширилади, уларни арқон билан тортиб, тепаликлардан пастга олиб тушилади. Ўз жасоратини кўрсатиш учун ўша ердаги йигитлар ён бағирлардан ирғиб тушаётган ходаларга миниб олишади.

Оммабоп оммавий ахборот воситаларида

Сува Саё Масуданинг „Аутобиограпҳй оф а Геиша (Гейшанинг таржимаи ҳоли)“ асарининг катта қисми учун асосий воқеалар манзилгоҳи бўлиб хизмат қилган.

Тоуҳоу лойиҳасидаги Санаэ Кочия, Канако Ясака ва Сувако Мория қаҳрамонлари ҳам айни шу ҳудуддан келиб чиққан ҳолда тасвирланади.

Суванинг таниқли одамлари

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Суwа cитй оффиcиал статистиcс (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-03-05 санасида архивланган)(японча)
  2. ↑ „жа:観測史上1~10位の値(年間を通じての値)“. ЖМА. Қаралди: 23-апрел 2022-йил.
  3. ↑ „жа:気象庁 / 平年値(年・月ごとの値)“. ЖМА. Қаралди: 23-апрел 2022-йил.
  4. ↑ Суwа популатион статистиcс
  5. ↑ „Суwа Ареа, Wеб Сите Шиншу“. Нагано Префеcтурал Говернмент (26-ноябр 2001-йил). 2006-йил 8-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 17-декабр 2007-йил.
  6. ↑ "Ҳеад Оффиcе & Жапанесе Фаcилитиэс (Wайбаcк Мачине сайтида 2009-07-28 санасида архивланган)."
  7. ↑ "Эсcолас Брасилеирас Ҳомологадас но Жапãо" ().
  8. ↑ "Эсcолас Брасилеирас Ҳомологадас но Жапãо" (Арчиве).
  9. ↑ 9,0 9,1 9,2 „Интернатионал Эхчанге“ (инглизча). Лист оф Аффилиатион Партнерс wитҳин Префеcтурес. Cоунcил оф Лоcал Аутҳоритиэс фор Интернатионал Релатионс (CЛАИР). 2017-йил 2-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 21-ноябр 2015-йил.

Ҳаволалар