Сувбулдуруқ, сажа (Сйррҳаптес парадохус) — буддуруклар оиласига мансуб қуш. Узунлиги 40—42 см, вазни 300 г гача. Нарининг қорин қисми қора, қолган жойлари сарғиш, қора йўлли; модасининг ранги хирароқ. Оёкдари уч бармокди, патлар билан қопланган. Панжасида ёстиқчалари бор. Қанот ва дум патлари узун. Жан.Шаркай Европа, Ўрта ва Марказий Осиёнинг дашт ва ярим даштларида яшайди. Ўзбекистонда уя қуриб, бола очади. Уясини ўсимликлар остига (ерга) қуради. 2—3 тухум қўяди. Тухумини нари ва модаси галмагалдан 30 кун босади. Асосан, ўсимлик уруғлари ва куртаклари билан озиқланади. Сўнгги йилларда сони камайиб бормоқда.