Сувга сакраш — спорт тури; трамплиндгм (1 ва 3 м) ва миноравишка (5, 7,5, 10 м)дан Сувга сакраш усуллари бор. Сувга сакраш турли хил айланишларни ўз ичига олади ва сувга калла ёки оёқ ташлаб кам сув сачратиб тик тушиш билан тугайди. Сувга сакрашнинг дастлабки ҳолатда олд томон билан туриб ва тескари туриб, қўлларга таяниб туриб, айланишлар йўналишлари бўйича — олдинга, орқага ва буралиббуралиб; мураккаблиги бўйича — мураккаблик коэффициенти (сони ва буралишларнинг мураккаблиги)га кўра сакраш кўринишлари бор. Спорт тури сифатида Сувга сакраш ХИХ аср ўрталарида Германияда пайдо бўлган. 1890-йил дастлабки халқаро мусобақалар ўтказилган. 1Европа чемпионати 1926-йилда, жаҳон чемпионати 1973-йилда ўтказилган. Олимпиада ўйинлари дастурига 1904-йил (аёллар учун 1912-йил) киритилган. Олимпиада мусобакалари трамплинда туриб 5 та мажбурий ярим айланиб сакраш ва аёллар учун 5 та эркин сакраш ҳамда эркаклар учун 6 та эркин сакраш, минорада туриб 4 та мажбурий ва аёллар учун 4 та, эркаклар учун 6 та эркин сакраш машқларидан ташкил топади. Мусобақалар 2 босқичда — дастлабки ва финал (8 энг кучли спортчи иштирокида) босқичда ўтказилади. Ҳар 2 ҳолда ҳам дастурни спортчилар тўлиқ бажаришлари керак.

Манбалар