Suvhilol
Сувҳилол (Болбосчоэнус Палла.) — ҳилолдошларга мансуб кўп йиллик ўтлар туркуми, туганак илдизпояли бегона ўт. Ўзбекистонда денгиз бўйи Си (В. мартинуcус) ва яссипоя С. (В. планиcулмис) ўсади. Пояси тик, бўйи 50—100 см. Барглари кенг тасмасимон. Гуллари тўқ жигарранг, бандсиз ёки калта бандли, мураккаб соябонсимон тўпгулга йиғилган. Меваси уч қиррали ёнғоқча. Май—октабрда гуллайди ва мевалайди. Йирик туганакли илдизпояси ер бағирлаб ўсади. Туганаклари, илдизпояси, уруғидан кўпаяди. Уруг ниҳоллари ҳамда туганакли поялари апрел—июнда кўкаради. Ўрта Осиёда шолига катта зарар келтиради. Беда, суғориладиган дон экинлари орасида, ботқоқликларда ҳам учрайди. Асосан, суғориш шохобчалари бўйларида усади.
Кураш чоралари: агротехника ҳамда кимёвий тадбирларни уйғунлиқда қўллаш, экинзорларга гербицидлар пуркаш, туганак ҳосил бўлиш даврида реглон (1—3 кг/га) билан дорилаш.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |