Suvqalampir
Сувқалампир (Бодяной перес — Полйгонум ҳйдропипер Л.) — торон туркумига кирувчи ўсимлик бўлиб, уни Полйгонум ҳйдропипер номи билан аташган. Айни вақтда ҳам кўплаб ботаникага оид адабиётларда мана шу эски номи билан учраб туради. „Ўзбекистон флораси“ асарида ушбу ўсимликни „сувзомчи“ номи билан ҳам аталган.
Биологик морфологияси
Сувқалампир торондошлар оиласига мансуб бир йиллик ўцимон ўсимлик бўлиб, бўйи 30-60 см гача етади. Пояси тик ўсувчи силиндирсимон, бўғинли, қизғиш рангли, асос қисмидан бошлаб шохланган. Сувқалампирнинг гуллари оқиш-яшил ёки қизил рангда ва майда бўлади. Гуллари сийрак бошоқсимон тўпгулни ташкил қилади, меваси уч қиррали ёнғоқча. Меваси 2,2-3,5 мм келадиган ёнғоқча. Июн-сентябр ойларида гуллайди. Меваси август-октябр ойларида етилади. Уруғидан жуда осон кўпаяди.
Тарқалиши
Сувқалампир кенг тарқалган ўсимликлардан бири бўлиб, Европа, Осиё, Шимолий Африка ва Шимолий Американинг кўпгина давлатларида дарё ва сув ёқаларида ўсади. У Ўзбекистоннинг Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Қашқадарё, Бухоро вилоятларининг намли ерларида, кўпинча, ариқ, жилға, кўл, зовур, ҳовуз бўйларида табиий ҳолда учрайди. Сувқалампир унумдор ва мўл сувли тупроқларда ўсади.
Фармасевтик хусусияти
Сувқалампир ўти таркибида флавоноид, рамназин, изорамнетин, рутин, кверситрин, гиперозид, кверсетин, кемфревол, витаминлардан C, К, каротин, қандлар, органик кислоталар, ошловчи моддалар, ўткир таъмли моддалар бор. Ўсимлик илдизларида эса антраглюкозидлар мавжуд.
Халқ табобатида қўлланиши
Халқ табобатида сувқалампир дамламаси бавосил, қон кетиши билан боғлиқ ичак касаликлари, бачадондан бемаврид қон кетганда ҳамда оғриқни қолдирувчи сифатида даволашда ишлатилади. Унинг қайнатмасидан тери касалликларини даволашда фойдаланилади. Жумладан, чипқон, Қорасон (гангрена) касалликларида сувқалампир дорисидан фойдаланилади. Бунинг учун 50 гр сувқалампир ўти билан 400 гр сувдан қайнатма тайёрланиб тери атрофлари ювилади.
Ўсимликдан дамланма тайёрлаш учун оғзи ёпиладиган идишга бир стакан қайнаб турган сув қуйиб, унинг устига сувқалампирнинг майдаланган ер усти қисмидан бир ош қошиқ солинади ва 1 соат давомида дамлаб қўйилади. Сўнгра докада сузилади. Дамламадан кунига 3 маҳал овқатдан олдин бир қошиқдан ичилади.
Ҳаволалар
Адабиётлар
- Ў.Ахмедов.пдф Ўсимликларни етиштириш технологияси[сайт ишламайди]
- Шифобахш неъматлар М.Набиев, В.Шалнев, А.Иброҳимов