Сухе-батор — Монголиянинг шим. қисмидаги шаҳар. Селенга аймоғининг маъмурий маркази. Аҳолиси 22,9 минг киши (1999). Трансмонголия темир йўл магистрали бўйидаги савдотранспорт тугуни, Орхон дарёсини Селенга дарёсига куйилиш жойидаги пристан. Ёғочсозлик комбинати, гугурт фабрикаси, қоғоз, озиқовкат корхоналари, иссиқлик электр ст-яси бор. Шаҳарга 1940-йилда асос солинган ва Монголиянинг сиёсий ва давлат арбоби Сухе-Батор номи билан аталган.