Сухона
Тавсиф
Узунлиги 558
Жойлашуви
Давлат Россия

Сухона — Россия Федерацияси Европа қисми (Вологда вилояти) даги дарё. Кубена кулидан бошланади. С.нинг кўлдан чиқиш жойига шлюзли тўғон қурилган. У Юг дарёси билан қўшилгандан кейин Шимолий Двина дарёси ҳосил бўлади. Узунлиги 558 км, ҳавзасининг майдони 50,3 минг км², ўртача сув сарфи 463 м³/сек. Юқори оқими да (Вологда дарёси қуйиладиган жойгача) илон изи бўлиб саёз ўзанда оқади. Ўрта оқимида саёз жойи кўп, остоналар бор. Қуйи оқимида қирғоғи баланд (30 м гача). Ўзанида остона кўп (энг каттаси Опока). Нишаби жуда кам бўлганидан, баъзан, баҳорда Вологда ва Лежа дарёлари суви босиб, С. суви Кубена кўлига қайтиб оқади. ноябрда музлайда, апрел

нинг 2-ярмида муздан бўшайди. Шимолий Двина системаси билан Шексна ва Волга дарёлари орқали бирлаштирилган. Бошидан охиригача кема қатнайди ва ёғоч оқизилади. С. сохилида Сокол, Тотма, Великий Устюг ш.лари жойлашган.